«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:16
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги иккита футбол уюшмасининг фаолияти тугатилди ва улар ЎФФ назоратига ўтди

11 окт, 20:04 6 066 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги иккита футбол уюшмасининг фаолияти тугатилди ва улар ЎФФ назоратига ўтди Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Профессионал Футбол Лигаларининг таркибий тузилмаларида футзал, пляж футболи ва аёллар футболи билан шуғулланадиган янги лавозимлар ташкил қилинди. Бундан ташқари, футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактаби қошида ҳам шу соҳа билан шуғулланадиган мураббийлар гуруҳи иш бошлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Футзал Уюшмаси ҳамда Ўзбекистон аёллар футболи ва пляж футболи уюшмаси тугатиладиган бўлди.

Футзал, аёллар футболи ва пляж футболининг тараққиёти, мураббийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, терма жамоаларни мусобақаларга тайёрлаш ва юбориш, шунингдек, миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказишни шу йилнинг октябрь ойидан эътиборан Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўз назорати остига олади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг Спорт бўлимида ҳам футзал, аёллар футболи ва пляж футболи бўйича мусобақалар ўтказишга масъул бўлинма ҳам иш бошлайди. Ушбу бўлинма Ўзбекистон Футбол Федерациясининг шу соҳани назорат қиладиган бошқармаси билан келишган ҳолда иш олиб боради.

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 416
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар