«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:19
ЎЗO‘Z

ОЧЛ: «Шанхай СИПГ» «Гуанжоу Эвергранд»ни янчиб ташлади

22 авг, 23:07 5 295 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОЧЛ: «Шанхай СИПГ» «Гуанжоу Эвергранд»ни янчиб ташлади Осиё чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган. Хитойнинг икки гранди «Шанхай СИПГ» ҳамда «Гуанжоу Эвергранд» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.
Қизиқарли курашлар остида ўтган ўйинда шанхайликлар йирик - 4:0 ҳисобидаги ғалабага эришишди. Халк 39 дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, биринчи таймнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда «Шанхай СИПГ» сардори Ванг Шенчао орадаги фарқни иккитага етказди.

Иккинчи бўлимнинг 62 дақиқасида Лу Лей Халкнинг ажойиб пасидан сўнги кучли зарбаси эвазига ҳисобни йириклаштирди. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас яна ўша Ву Лей яна Халкнинг узатмасидан сўнги якуний ҳисобни ўрнатди, 4:0.

Айтиб ўтиш жоиз мазкур ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўлиқ ҳаракат қилди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

«ШАНХАЙ СИПГ» (ХИТОЙ)-«ГУАНЖОУ ЭВЕРГРАНД» (ХИТОЙ)-4:0 (2:0)

22 август. Шанхай. Shanghai стадиони. 36503 томошабин.
Ҳакам: Наваф Шукрулла (Бахрайн).

Голлар: Халк (39-пен.), Ванг Шенчао (45+1), Ву Лей (62, 65).

Шанхай СИПГ: Ян Жунлин, Ванг Шенчао (Занг Вей, 90+3), Кай Хуиканг, Ву Лей (Ю Хай, 87), Оскар, Халк, Лю Венжун (Элкесон, 57), Фу Хуан, Одил Аҳмедов, Ши Ке, Хе Гуан.

Гуанжоу Эвергранд: Зенг Ченг, Лиао Лишенг, Занг Линпенг, Фенг Хиаотинг (Ванг Шангюан, 46), Алан (Луис Консейсао, 63), Зенг Чи, Риккардо Гуларт, Зенг Лонг (Ю Ханчао, 46), Ким Ёнг Гвон, Гао Лин, Ли Хуепенг.

Огоҳлантиришлар: Хе Гуан (41), Фу Хуан (89) – Ванг Шангюан (79).
Энг яхши ўйинчи: Ву Лей (Шанхай СИПГ).


Манба: www.iff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 866
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 665
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 026
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 264
  • Грузия илк маротаба Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 27 мар, 02:20 211
  • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлубиятга учратди 27 мар, 02:13 456
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар