«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 08:26
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон терма жамоасининг нархи қанча?

20 авг, 11:44 4 447 Спорт
Ўзбекистон терма жамоасининг нархи қанча?
Transfermarkt.de портали мамлакатлар термалари футболчиларининг янги баҳосини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам бор.

Sputnik собиқ иттифоқ мамлакатлари термаларининг ўйинчилари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ҳар бир жамоанинг энг қиммат ўйинчиси бор. Шунингдек, бутун терма ҳам умумий нархда баҳоланган.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 20 миллион еврога баҳоланган. Термамизнинг энг қиммат ўйинчиси Одил Аҳмедовнинг баҳоси 5 миллион еврога тенг. Кейинги ўринларда Сардор Рашидов (2 миллион) ва Игорь Сергеев (1,6 миллион)лар боришмоқда.

Украина 89 миллион евродан ошиқроқ туради. Россия эса 103,10 миллион еврога баҳоланган. Ушбу терма жамоанинг энг қиммат футболчиси Фёдор Смолов 12 миллион, иккинчи ўриндаги Игорь Акинфеев 11 миллион евро туради. Игорь Смольников, Денис Глушаков ва Дмитрий Полозлар эса 7 миллиондан баҳоланишган.

Беларусь терма жамоасида ўйновчи футболчиларнинг умумий баҳоси 12,95 миллион еврони ташкил қилади.
Арманистон — 42,60 миллион евро.

Озарбайжон — 11,90 миллион евро. Ушбу мамлакат термасида Дениз Юлмаз 1,25 миллионга баҳоланиб, биринчи ўринда бормоқда. Легионер Ричард эса 1,5 миллион евро туради.

Эстония — 10,23 миллион евро.
Литва — 6,9 миллион евро.

Қозоғистон — 15,4 миллион евро бўлиб, Байюржан Исломхон (1,8 миллион) энг қиммат футболчидир. Кейинги ўриндаги Юрий Логвиненко ва Дмитрий Шомколар 1,2 миллиондан баҳоланишган. Учинчи поғонада бораётган Роман Муртазаевни 1 миллионга харид қилса бўлади.
Грузия — 28,3 миллион евро.

Қирғизистон — 1,48 миллион евро. Бу терма энг арзон жамоалардан биридир. Унинг энг қиммат футболчиси Валерий Кичин 400 минг евро туради.
Латвия — 5,95 миллион евро.

Тожикистон термасининг тўлиқ таркиби 1 миллион 95 минг еврога баҳоланган. Ушбу жамоанинг 26 нафар футболчиси рўйхатга киритилган бўлсада, айримларига нарх белгиланмаган. Умуман олганда, Тожикистон термасининг 11 нафар футболчиси баҳоланган, холос.

Туркманистон миллий жамоасининг баҳоси 1,53 миллион евро. Бу жамоада 750 минг евро турадиган Руслан Мингазов энг қиммат ҳисобланади. Артур Геворкян 400 минг еврога баҳоланиб, иккинчи бўлиб турибди.
Молдова — 13,78 миллион евро.

Бундан ташқари, сайтда жаҳоннинг энг қиммат 20та термаси ҳақида ҳам маълумот берилган. Бу борада ФИФА рейтингига қараб жамоалар қуйидагича жойлашишган: Германия (373,50 миллион евро), Бразилия (366,75), Аргентина (560), Португалия (250,55), Швейцария (139,25), Польша (234,65), Чили (166,90), Колумбия (203,05), Франция (677,5), Бельгия (546,25).


Манба: interfutbol.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Трансфер: Нархи тушган Аҳмедов, қимматлашган Рашидов ва Лобанов 24 июн, 00:05
  • «Барселона» 100 миллион еврога икки ҳимоячи ва бир марказий ярим ҳимоячи олмоқчи 01 май, 12:52
  • Иван Ракитич «Барселона» билан янги шартнома имзолади, трансфер қиймати - 125 миллион евро 10 мар, 09:30
  • Одил Аҳмедов Россия чемпионатига келгач нархи 1,5 миллиондан 9 миллион еврога ошди 24 дек, 13:19
  • Криштиану Роналду - энг бой футболчи 06 мар, 09:20
  • Мессига футбол тарихидаги энг баланд нарх белгиланди 06 янв, 22:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди архивдан маълумотнома олиш анча осонлашади 21 сен, 08:13 52
  • «Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан 21 сен, 07:40 271
  • Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди 21 сен, 07:07 163
  • "Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия 21 сен, 06:33 602
  • Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео) 21 сен, 06:00 358
  • Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” 21 сен, 02:29 277
  • Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди 21 сен, 00:15 248
  • Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» 20 сен, 23:53 339
  • Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" 20 сен, 23:30 302
  • Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади 20 сен, 23:04 431
  • Бўлимлар