«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:50
ЎЗO‘Z

Венгер «МЮ» Чемпионлар лигасида қатнашаётганидан норози

06 авг, 15:31 4 771 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Венгер «МЮ» Чемпионлар лигасида қатнашаётганидан норози «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Европа Лигаси ғолибига Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун йўлланма берилишига қарши чиқди.

«Мен ҳамиша Европа Лигаси ғолибига Чемпионлар лигасида тўғридан-тўғри иштирок этиш учун йўлланма берилишига қарши бўлганман. Чунки, «Манчестер Юнайтед»ни ҳисобга олмаганда ҳамиша бу турнирда Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмаган жамоа ғолиб бўлган.

Чемпионлар Лигасига Европа Лигаси орқали йўл олиш фикрида бўлмаслик керак. Мен бундай йўл тутиш ички чемпионатга таъсир кўрсатади деб ҳисоблайман: агар апрелда жамоада АПЛда кучли тўртликка киришдан кўра, Европа Лигаси орқали йўл олиш имкони кўпроқ бўлса, бу жамоа ички чемпионатга иккинчи даражали турнирдек қараши мумкин. Мен ўйинларга ҳамиша оптимал таркибни тушираман. Футболчиларимга фақат Европа Лигаси ўйинларида дам беришим мумкин», — дея Венгернинг сўзларини келтирган London Evening Standard.

Лондонликлар ўтган мавсумда Англия чемпионатида 5-ўринни эгаллади ва Европа Лигасида ўйнайдиган бўлди. «МЮ» мавсумни 6-ўринда якунлади, аммо Европа Лигаси ғолиби сифатида ЕЧЛга йўлланма олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 045
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 712
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 094
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар