«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 08:18
ЎЗO‘Z

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Россия чемпионатига ўтиши кутилмоқда

03 июл, 17:32 3 906 Спорт
Яна бир ўзбекистонлик футболчи Россия чемпионатига ўтиши кутилмоқда
Россия премьер-лигаси жамоаси ўзбекистонлик футболчилардан бирини ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда ўзбек футболидаги таниқли шахслардан бири, ОФК собиқ комиссари Алишер Никимбаевга асосланиб, «Трибуна» хабар ёзган.

«Тез орада РФПЛда тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар сони яна битта кўпаяди. Камтаргина клуб. Лекин шу ҳам футболчимизга трамплин вазифаси ўташи керак. Янгиликни кутинг», деб ёзади Никимбаев.
Никимбаев айнан қайси футболчи қайси жамоага ўтиши ҳақидаги саволни очиқ қолдирган.

Маълумотларга кўра, гап «Бунёдкор» футболчиси ҳақида кетмоқда. Олдинроқ «қалдирғочлар» вакили Достон Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов Россияда кўрикдан ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳамдамов «Ахмат» (собиқ «Терек»), Шомуродов эса ЦСКА кўригида бўлиб қайтганди.

Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган икки нафар футболчи Виталий Денисов («Локомотив») ва Вадим Афонин («Анжи») Россия премьер-лигасида тўп суриб келмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон термасининг Туркиядаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди 06 фев, 22:26
  • Достон Ҳамдамов Россия чемпионатига кетиши мумкин 12 янв, 23:04
  • Вилатий Денисов РФПЛ рамзий терма жамоасига киритилди 18 дек, 18:52
  • Элдор Шомуродов Москвадаги жамоалардан бирига ўтиши мумкин 12 дек, 22:05
  • Виталий Денисов ўз вақтида Англия гранди сафига ўтиши мумкин эди 30 ноя, 01:01
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан 21 сен, 07:40 125
  • Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди 21 сен, 07:07 142
  • "Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия 21 сен, 06:33 507
  • Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео) 21 сен, 06:00 331
  • Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” 21 сен, 02:29 262
  • Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди 21 сен, 00:15 238
  • Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» 20 сен, 23:53 318
  • Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" 20 сен, 23:30 285
  • Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади 20 сен, 23:04 417
  • Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» 20 сен, 22:38 537
  • Бўлимлар