«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:14
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 4-ўринни эгаллади

23 мая, 10:33 6 204 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 4-ўринни эгаллади 12-22 май кунлари Бокуда IV Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтди. Унда мусулмон дунёсининг 54 мамлакатидан уч мингдан зиёд спорт усталари иштирок этди.

Мусобақаларда 103 нафар мамлакатимиз вакиллари 21 турдаги беллашувлардан спортнинг 18 олимпия турларида қатнашдилар.

Якуний ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон, Туркия ва Эрондан кейинги тўртинчи ўринни эгаллади.

Спорт усталаримиз қўлга киритган медалларнинг умумий сони 63 тани ташкил этди. Уларнинг 15 таси «олтин», 17 таси «кумуш» ва 31 таси «бронза» нишонларидир.

Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп медальларни таэквондо, карате, оғир атлетика, бадиий гимнастика, енгил атлетика, катта теннис, дзюдо, грек-рим ва эркин кураш беллашувларида қўлга киритдилар.

Ўзбек спорт усталари анъанавий тарзда боксда яхши натижаларга эришдилар. 3 та «олтин» ва 2 та «бронза» нишонлари қўлга киритилди. Умумжамоа ҳисобида республикамиз спортнинг ушбу тури бўйича Озарбайжондан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Мамлакатимиз паралимпиячилари ҳам терма жамоамиз медальлари шодасига турли нишонларни келтириб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Улар спортнинг енгил атлетика ва дзюдо турларидаги беллашувларда иштирок этдилар: еттитадан 4 та мукофот қўлга киритилди.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистон 17 та медални қўлга киритиб 10-ўринни, Қозоғистон 14-ўринни (19 та медаль) Туркманистон 15-ўринни (13 та нишон) Тожикистон эса 36-ўринни (4 та медаль) эгаллади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 0
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 394
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 197
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 86
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 379
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар