«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:13
ЎЗO‘Z

Кличко-Жошуа жанги: украиналик боксчи жанг давомида операция қилинди

04 мая, 11:01 8 158 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кличко-Жошуа жанги: украиналик боксчи жанг давомида операция қилинди 29 дан 30 апрелга ўтар кечаси ўта оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун Владимир Кличко ҳамда Энтони Жошуа рингга кўтарилишди. Жаҳоннинг собиқ чемпиони 41 ёшли Кличко 11-раундда техник нокаут билан оғир вазндаги IBF, IBO ва WBA Super камарлари соҳиби 27 ёшли англиялик Энтони Жошуага мағлуб бўлди.

Кличко Жошуага қарши жангдан сўнг кийим алмаштириш хонасида бошидан жарроҳлик амалиётини ўтказди. Украиналик боксчининг чап кўзи остидаги ёриқни пластик жарроҳ кийим алмаштириш хонасининг ўзидаёқ тикиб қўйди.

Хабарларга кўра, 3 сантиметрли ярани боксчи жангнинг 5-раундида Жошуанинг кучли зарбасидан сўнг орттириб олган.

Аввалига Кличконинг катмени Жейкоб Дюран унга рингнинг ўзида ёрдам кўрсатган. Дунёнинг энг кучли мутахассиси спортчининг жароҳати ва яраларига биринчи бўлиб адреналин билан ишлов берган. Кейинчалик яра устидан музли компресс қўйган. Чунки агар Дюран шу ишни амалга оширмаганида Кличко жангни давом эттира олмасди. Қизиқарлиси, Дюран амалиётни жанг охиригача ҳар бир раунд тўхталишларида олиб борди.

Жанг якунига етгач, ярага ишлов беришда косметик жарроҳ қўшилди. Доктор Кристоф Крюсс жарроҳлик амалиётини кийим алмаштириш хонасида амалга оширди ва қошнинг ёриғига 9 тугун тиккан.

“Жароҳат унчалик жиддий эмас, терининг ички қисми тикилмади. Фақатгина ип билан тикиб қўйиш кифоя бўлди”, деди жарроҳ.

Виталий 2003 йил Лос-Анжелесда Леннокс Льюисга қарши жанг ўтказганида шифокорларга қийин бўлганди. Чунки ўша вақтда жарроҳлар 3 жой – кўз ости, усти ва лабга ип тикиб чиқишган, дейилади хабар якунида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 186
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 302
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 337
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 721
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар