«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:18
ЎЗO‘Z

Легионерларимизда нима гаплар?

03 мая, 23:19 5 031 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Легионерларимизда нима гаплар? «Шабаб» ютишни ҳам билади. БАА чемпионати 24-тур ўйинлари орт­да қолди. Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаровнинг клуби - «Ал-Шабаб» бу сафар ўз майдонида «Ал-Дофар»га қарши баҳс олиб борди ва 15-дақиқада Саад Ҳамис томонидан урилган ягона гол эвазига қозонди. Ҳамюртимиз мазкур ўйинда одатдагидек, тўлиқ вақт ҳаракатланди. Айтиш жоиз, «Ал-Шабаб» январь ойидан буён ғалаба нималигини билмаётганди. Дубайликлар бу орада 8та учрашувда бирор рақибни енга олишмади. Хуллас, охирги натижадан сўнг жамоанинг очколари сони 29тага етди. «Шабаб» айни пайт 14та иштирокчи орасида 8-ўринда бормоқда.

Пенальтилар сериясида омадсизлик. Қатарда Амир кубоги турнири чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Хусусан, «Хор»ни қабул қилган «Ал-Сайлия» клуби учрашувнинг 35-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқовнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ меҳмонлар иккинчи бўлим бошида атиги 3 дақиқа ичида 2та гол уриб, вазиятни ўз томонларига оғдиришди. Фақат асосий вақт тугашига 4 дақиқа қолганида, яна Абдухолиқов «Сайлия» жонига оро бўлди. Яъни ҳамюртимиз «дубль» қайд қилиш асносида курашни давом эттириш имкониятини тақдим этди. Якунда ярим финал йўлланмаси тақдирига пенальтилар серияси аниқлик киритди. Аммо мезбон жамоанинг 2 нафар футболчиси 11 метрли жарима зарбасини голга айлантиролмади. Афсуски, улардан бири - Санжар Шоаҳмедов.

Финалда ҳам гол, аммо... Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовнинг Қатар кубоги соҳибига айланиш орзуси амалга ошмади. Унинг жамоа­си - «Ал-Жаиш» ҳал қилувчи ўйинда таркибида афсонавий Хави тўп сураётган «Ал-Садд»га қарши майдонга тушди. 21-дақиқасида Бағдод Буденжа ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимнинг якуний қисмида айнан Сардор ўртадаги мувозанатни тиклади. Бироқ якунда духайл­ликлар майдонни мағлуб ҳолда тарк этишди, барибир. Хуллас, 73-дақиқада Жугурта Ҳамрун томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва «Ал-Садд» Қатар кубоги соҳибига айланди.

Саломов бор, Гейнрих йўқ. «Ордабаси» Қозоғистон премьер-лигаси10-тури доирасида «Шахтёр» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ жамоа сафидаги Александр Гейнрих асосий таркибга киритилмади. «Ордабаси» ҳозирда 16 очкога эга ва турнир жадвалининг 5-қаторини банд этиб турибди. Қозоғистондаги яна бир вакилимиз - Шавкат Саломов эса «Атирау»нинг «Тараз» майдонидаги ўйини (2:1)да 80 дақиқа тўп сурди.

«Чанчун Ятай» яна ортга. Хитой чемпионати 7-тури аввалги ўйинда ниҳоят, ғалаба нашидасини сурган «Чанчун Ятаи» учун яна омадсиз келди: терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоилов клуби «Янбян Фуде» майдонидан мағлубият билан қайтди - 0:1. Умуман, ҳамюртимиз бу ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Мағлубиятдан сўнг «Чанчун Ятаи» турнир жадвалида яна пастга тушди - 14-ўрин (4 очко). Егор Кримец ҳамон «Пекин Гуоан» таркибидан четда. Пойтахтликлар сўнгги тур ўйи­нини «Ляонинг»га 2:4 кўринишида бой беришди. Эҳтимол, клуб мураббийлари энди терма жамоамиз ҳимоячисига ҳам имкон беришар... Одил Аҳмедов эса «Шанхай СИПГ»нинг «Чонконг Лифан» майдонидаги ўйинида тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Бироқ шанхайликлар сўнгги лаҳзаларда гол қўйиб юбориб, тайёр ғалабадан мосуво бўлишди - 1:1.

Кетма-кет енгилиш. Ҳафта ўртасида ЦСКАга айтарли қаршилик кўрсатолмай, 0:4 ҳисобида енгилган «Локомотив» Россия премьер-лигаси 26-турида ҳам омадсизликка йўлиқди. «Темирйўлчилар» бу гал ўз майдонларида «Рубин»га бас келолмадилар - 0:1. Клуб сафидаги ҳамюртимиз Виталий Денисов аввалги ўйинда бўлгани каби яна тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Россия олий дивизионидаги яна бир вакилимиз Вадим Афонинга келсак, у «Оренбург»нинг охирги ўйинларида негадир кўриниш бермаяпти. Жамоа чоршанба куни ўз майдонида «Зенит»га имкониятни бой берганди - 0:1. Оренбургликлар 26-тур ўйинини эса кеча Самарада «Крилья Советов» жамоасига қарши ўтказишди.

Муҳим ўйинда 3 очко. Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофутдиновнинг жамоаси - «Т-Тим» Малайзия супер-лигаси 11-турида асосий рақибларидан бири «Селангор» билан куч синашиб, муҳим ғалабани расмийлаштирди. Эътиборлиси, ҳамюртларимизга катта ишонч билдираётган «Т-Тим» ягона голни 88-дақиқада урди.

Ижобий силжиш. Эрон про-лигаси 29-турида «Тракторсози» билан куч синашган Ўзбекистон миллий жамоа­си ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровнинг клуби - «Сепаҳон» яна ғалаба нашидасини сурди. Муҳими, ҳамюртимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлаб, исфаҳонликларнинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшди. Бу «Сепаҳон» учун кетма-кет қўлга киритилган 3-ғалаба бўлганию, жамоа ўз очколарини 45тага етказиб, 3-ўринга кўтарилганини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.

Ғофуровга нима бўлди? «Явор» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ҳусниддин Ғофуров Сербия супер-лигаси «плей-офф» босқичи 3-турида ҳам майдонга тушмади. Унинг жамоаси бу сафар ўз майдонида «Раднички»га имконият қолдирмади - 2:0. Энг ачинарлиси, Ғофуров кетма-кет 4та ўйиндан буён ҳаттоки, қайдномага ҳам киритилмаяпти.

Атиги 41 дақиқа. Жанубий Корея иккинчи дивизиони 9-тур ўйинида ҳамюртимиз Баҳодир Пардаев атиги 41 дақиқа тўп сурди. Ваҳоланки, у «Бучеон» жамоасининг ўз майдонида «Гёнгнам»га қарши учрашувини асосий таркибда бошлаганди. Бироқ ҳамюртимиз биринчи бўлим якунланмай туриб, ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Бу вақтда «Бучеон» 0:1 ҳисобида ортда бораётганди ва якунда 2:2 натижасини қайд этди.

Галиулин - ягона гол муаллифи. «Тосно» клуби Россия биринчи дивизиони 34-турида «Спартак-2»га қарши ўйнаб, 1:1 ҳисобига кўнди. Жамоа сафидаги Вагиз Галиулин анча қўпол ҳаракатлар остида кечган мазкур учрашувнинг 21-дақиқасида ҳисобни очганди. Аммо «Тосно» ижобий натижани сақлаб қолишни уддалай олмади. Тўлиқ вақт давомида ҳаракатланган Вагизнинг 74-дақиқада сариқ карточка билан жазоланганини ҳам айтиш ўринли. Бобур Давлатовнинг клуби - «Нефтехимик» эса «Шинник»дан енгилди - 1:2. Ҳамюртимиз бу учрашув қайдномасидан ҳам четда қолди.

Манба: interfutbol.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 166
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 256
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 209
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар