«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:12
ЎЗO‘Z

Рўзиқул Бердиев: «Ал-Фатҳ»ни ўрганишда, чемпионатдаги ўрнига эътибор қаратмадик

06 фев, 23:05 5 336 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзиқул Бердиев: «Ал-Фатҳ»ни ўрганишда, чемпионатдаги ўрнига эътибор қаратмадик “Ал-Фатҳ” – “Насаф” учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисми бўлиб ўтди. Унда жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчимиз Драган Черанлар иштирок этишди.

-Аввало ассалому алайкум. Эртанги ўйин биз учун мураккаб ўйин. Эртага биз Саудия Арабистонининг кучли жамоаларидан бири билан баҳс юритамиз. Бизларнинг асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш, бунинг учун бўлажак ўйинга футболчиларимизни астойдил тайёрладик. Эртага биз бор кучимиз билан, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. “Ал-Фатҳ” жамоасининг бир неча ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоа кучли таркибга эга, футболчилар ҳимояда ҳам, ҳужумда яхши ҳаракат қилишади. “Ал-Фатҳ”га қарши тайёргарликда, рақибимизнинг ички чемпионатдаги эгаллаб турган ўрнига эътибор бермадик, чунки эртага бошқа мусобақа учрашуви бўлади. “Ал-Фатҳ”да жамоавий ўйин ҳам, ўйинчиларининг индивидуал маҳорати ҳам юқори. Биз буларни ҳаммасини эътиборга олиб, футболчиларимизга кўрсатмалар бериб бораяпмиз ва шу аснода бу ўйинга тайёргарлик кўрдик. “Ал-Ҳидд” билан “Ал-Фатҳ” ўртасида катта фарқ бор, биз эртага фақат ҳужумни ўйламасдан, ҳимояни ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Об-ҳаво? Тўғриси, биз бундай қулай об-ҳавони кутмаган эдик. Ҳозир, бу ердаги об-ҳаво худди ўзимизни юртимиздагидек экан. Фақат қор йўқ экан (кулиб). Тўғри, бизда миллий чемпионатимиз ҳали бошланмади. Аммо биз бу учрашувларга кўпдан буён тайёргарлик кўриб келаяпмиз, шунингдек расмий учрашувгача бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказдик. Ўйлайманки, футболчиларимиз етарли ўйин амалиётига эга. Энди албатта “Ал-Фатҳ” ички чемпионатда кетма-кет ўйинлар ўтказиб келаяпти. Аммо эртага бўладиган саралаш, бир ўйиндан иборат. Ижобий натижа учун, эртага бор маҳоратимиз ва кучимизни ишга соламиз, - дейди Рўзиқул Бердиев.

-Мен учун Саудия футболи бегона эмас. Аввал бу мамлакат чемпионатида ўйнаганман. “Ал-Фатҳ” жамоасига ҳам қарши тўп тепганман. Бу жамоада кучли легионерлар қатори, доимо катта маҳоратга эга маҳаллий ўйинчилар ҳам бўлган. Эртага биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Бунинг учун курашга тайёрмиз,-дейди Драган Черан.

Манба:fcnasaf.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 436
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 207
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 90
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 396
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар