«Барселона» жамоаси ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарез Япония телевидениесидаги бир синовда иштирок этиб, томошабинларни ҳайратга солди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Синов шартларига кўра, футболчилар бир-бирига олисдан тўп узатиши, бунда копток ерга тегишига йўл қўймаслиги лозим эди.
Месси ва Суарез тўп узатишни тўхтатмасдан бир-биридан узоқлашиб борди. Натижада энг олис узатиш масофаси 56 метрни ташкил қилди. [media=https://youtu.be/paO7GIUNroc] Мазкур натижа ушбу синов учун янги рекорд бўлди. Эски рекорд бундан 21 метрга қисқароқ бўлган эди.