«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:57
ЎЗO‘Z

Гол ва голли пас узатиш борасида Луис Суарес 2016 йил ҳисобидан кучли бешликда тенгсиз бўлди

03 янв, 11:22 6 164 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гол ва голли пас узатиш борасида Луис Суарес 2016 йил ҳисобидан кучли бешликда тенгсиз бўлди Уругвай терма жамоаси ва Испаниянинг «Барселона» клуби аъзоси Луис Суарес гол ва голли узатмани қўшиб ҳисоблаганда барчадан яхшироқ натижа қайд этди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Луис Суарес 2016 йил ҳисобидан 37 та гол урди ва шериклари томонидан урилган 17 та голга узатма берди. Бу кўрсаткичи билан ҳужумчи Криштиану Роналду, Лионель Месси, Златан Ибраҳимович каби номларни ортда қолдирди.

Суареснинг «Барса» сафидаги шериги Лионель Месси 2016 йил ҳисобидан 32 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, шериклари томонидан урилган 15 та голга ассистентлик қилди.

Мадриднинг «Реал» клуби учун Криштиану Роналду 2016 йилнинг бошидан то охирига қадар 31 та гол уриб берди. Шу йил давомида «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар сафида тўп сурган Златан Ибраҳимовичнинг голлари сони умумий 35 тани ташкил қилди.

Маълумот учун, «Олтин тўп» соврини учун рақобатда Луис Суарес бор-йўғи 4-ўринни эгаллаганди. Аввалроқ Криштиану Роналду терма жамоа ва клуб сафидаги халқаро ўйинларда урган умумий голлар бўйича IFFHS рейтингида 1-ўринни қўлга киритганди. Суарес етакчи деб қаралган рейтингда эса терма жамоа сафидаги ўйинлар ва клубнинг халқаро учрашувлари инобатга олинмаган.
Реал, Роналду, каби, голли, тани, Манчестер




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 1
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 1
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 1
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 045
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар