«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 00:05
ЎЗO‘Z

Сервер Жепаров: ОЧЛ–2017да ярим финалга қадар боришни кўзлаяпмиз

13 дек, 19:19 5 531 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сервер Жепаров: ОЧЛ–2017да ярим финалга қадар боришни кўзлаяпмиз Биласиз, бугун қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Сервер Жепаров клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръага кўра биз ўрин олган гуруҳга у қадар кучли жамоалар тушмади. Айтмоқчиманки, ўйнаса ва ютса бўладиган жамоалар билан бир гуруҳдан жой олдик.

Лекин рақибларни менсимаслик ва уларга етарлича баҳо бера олмаслик панд бериб қўйиши ҳам мумкин. Сабаби ҳозирда Осиё Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар йўқ. Хатто ўз мамлакатида 2 ёки 3-ўринларни эгаллаган ҳолда Чемпионлар Лигасига чиқадиган жамоалар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмаяпти.

Лекин ушбу гуруҳдан чиқа олишимизга кўзим етяпти. Агар янги мавсумга яхши ҳозирлик кўрсак, албатта ўз мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хушнуд этамиз. 2017 йилда камида ярим финалга қадар етиб боришни кўзлаяпмиз. Ўйлашимча, “Локомотив” ушбу таркиб билан бу вазифани уддалай олади, - дейди тажрибали ярим ҳимоячи.

Манба: www.lokomotiv.uz
клуби, Арабистони, борасидаги, жой, ҳимоячи, ёки

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 10
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 11
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 30
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 51
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 104
  • Сўнгги янгиликлар

  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 121
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 354
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 83
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 156
  • Бўлимлар