«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

Неймар «Олтин тўп»га ким ҳақли эканини айтди

08 дек, 16:33 7 641 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Неймар «Олтин тўп»га ким ҳақли эканини айтди «Барселона» ҳужумчиси Неймар 2016 йилги «Олтин тўп» совринига ким лойиқлиги ҳақида фикрларини айтди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

«Ким ғолиб чиқишини билмайман. Мен учун бу совринга муносиб битта номзод бор - бу энг яхши ўйинчи, яъни Месси. Агар футбол ва ўйин сифати борасида гапирсак, бу Лео.

Роналду - жуда кучли футболчи. Мен Роналдуни қаттиқ ҳурмат қиламан, аммо «Олтин тўп»га Месси муносиб деб ўйлайман», - дея Неймарнинг сўзларини келтирган Gol телеканали сайти.

Айни вақтда бу мукофот учун Роналду ва Мессидан ташқари, Антуан Гризманн даъвогар.

Бундан олдинроқ нашрларда «Олтин тўп» Роналдуга топширилиши, унинг ўзи ҳам бу ҳақда хабардор қилингани ҳақида айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилдан йилнинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» France Football топшириладиган бўлди.

France Football журнали 1956 йилдан бошлаб «Олтин тўп» мукофотини энг яхши футболчига топшириб келган эди. 1988 йилда эса ФИФА «Йил футболчиси» мукофотини жорий этди.

2010 йилда журнал таҳририяти ва ФИФА беш йиллик шартнома имзолаган эди. Унга кўра, ФИФА миллий терма жамоаларнинг мураббийлари, сардорлари ва ОАВ вакиллари овози орқали «Олтин тўп» мукофотини топшириб бориши кўзда тутилган эди.

«Олтин тўп» мукофотини ФИФА топширишни бошлаганидан буён унга фақатгина икки футболчи — «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (2010, 2011, 2012, 2015) ҳамда «Реал» етакчиси Криштиану Роналду (2013, 2014) қўлга киритган.
келтирган, миллий, фақатгина, яъни, қаттиқ, га




Мавзуга оид янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 15 апр, 20:05 117
  • Осиё кубоги U-23. Аббосбек Файзуллаев футболчилар орасида энг қиммати 15 апр, 19:13 340
  • Файзуллаев «Transfermarkt» нашрининг рамзий терма жамоасидан жой олди 15 апр, 18:08 139
  • Хосе Венансио Лопес: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигини қўлга киритиш" 15 апр, 17:47 167
  • Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 15 апр, 17:30 570
  • UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди 15 апр, 14:19 214
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 68
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 20
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 120
  • Бўлимлар