«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:51
ЎЗO‘Z

Гвардиола «Челси»га қарши ўйин охиридаги жанжал учун узр сўради

04 дек, 14:00 5 589 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гвардиола «Челси»га қарши ўйин охиридаги жанжал учун узр сўради «Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатининг 14-турида «Челси»га қарши кечган учрашув охирида юзага келган муштлашув учун узр сўради. У шу билан бирга жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэрони ҳимоя қилиб чиққан.

Шанба куни оқшомида Этиҳад ўйингоҳида кечган учрашувда «шаҳарликлар» жамоасининг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти қайд этилди. Ўйин охирида икки жамоа футболчилари Агуэро ва Давид Луиснинг тўқнашувидан кейин оммавий жанжал бошлаганди.
[media=https://youtu.be/gz0dPDEXcPw]
Гвардиола икки футболчисининг четлатилишини ҳам ҳаққоний қарор деб ҳисоблайди. Шу билан бирга унинг фикрича, Агуэро қасддан бундай қўполлик қилган деб ҳисобламайди.

«Ўйин бу тарзда тугагани афсусланарли бўлди. Менга бу каби нарсалар ёқмайди, кечирим сўрайман.

Агуэро Давид Луизни қасддан урди деб ўйламайман. Улар иккиси ҳам бақувват. Кейин Фернандиньо Агуэрога ёрдамга келди.

«Борнмут» билан ўйинда худди шу ишни Нолито қилганида қизил карточка олган ва 3 ўйинга дисквалификация қилинганди. Шунинг учун, Фернандиньо жамоадошини рақибдан ҳимоя қилиш учун етиб келганди.

Мен у билан бу ҳақида гаплашмадим. Агар бу вазият камерага тушган бўлса, нима бўлганини кўрамиз», дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган Sky Sports.
бош, этилди, Серхио, Sports, жанжал, Давид




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 96
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 146
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 235
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 480
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар