«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:56
ЎЗO‘Z

Осиё ўйинлари. 3та олтин, 1та кумуш, 1та бронза билан 9-ўриндамиз!

01 окт, 08:48 6 614 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Осиё ўйинлари. 3та олтин, 1та кумуш, 1та бронза билан 9-ўриндамиз! Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бир нечта спорт турларида иштирок этяпти. Кеча ўтказилган баҳслардан сўнг терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар сони 5тага етди. Шулардан 3та олтин, биттаси кумуш, биттаси бронза медалидир. Бу ҳақда "Olamsport" сайти хабар берди.

Кеча самбо бўйича ўтказилган мусобақада спортчиларимиз биттадан олтин ва бронза медалини терма жамоамизга тақдим этишди. -90 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Икромжон Йўлдошев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Аёллар ўртасидаги 56 кг вазн тоифасидаги баҳсларида иштирок этган Маликабону Мирзаева бронза медали билан тақдирланди. Мусобақалар якунланишига бир кун қолган бир пайтда терма жамоамиз 5та медал билан умумжамоа ҳисобида 11-ўриндан 9-поғонага кўтарилиб олди.

37та олтин, 32та кумуш, 36та бронза, жами 105та медал жамғарган Вьетнам терма жамоаси ҳамон катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндан жой олган Таиланд терма жамоаси ҳисобида 29та олтин, 21та кумуш, 27та бронза медали бор. Кучли учликка 11та олтин, 16та кумуш, 16та бронза медалини жамғарган Хитой терма жамоаси якун ясаган.

Кучли ўнталикдан Эрон, Иордания, БАА, Мўғулистон, Камбоджа ва Қатар терма жамоалари ўрин олишган. Жами 25та мамлакат терма жамоалари ҳисобида камида биттадан олтин медал бор. Ўттиз бешта терма жамоа эса камида битта бронза медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамизга мусобақанинг илк кунларида уч нафар курашчимиз 2та олтин ва битта кумуш медалини тақдим этишганди. -66 кг вазн тоифасида Миржон Тўхтаев, -73 кг вазнда Суҳроб Худойбердиев Осиё ўйинлари ғолибига айланишган бўлса, -81 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Муҳаммадали Шамсиддинов кумуш медал билан тақдирланганди.
эгаллаб, Худойбердиев, этяпти, учратиб, илк, ғолибига




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 2
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 2
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 0
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар