13−18 сентябрь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида эркин, аёллар ва юнон-рум кураши бўйича 17 ёшгача ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг 17 кишидан иборат спорт делегацияси якка курашларнинг барча уч йўналиши бўйича иштирок этди. Олти кун давом этган баҳслар якунига кўра, миллий терма вакиллари юнон-рум кураши бўйича бир кумуш ва бир бронза медалига сазовор бўлди, деб ёзмоқда "Газета.uz" нашри.