«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон, Австралия ва Саудия Арабистон ЖЧ-2018 томон яна бир қадам ташлашди

07 сен, 11:39 6 435 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон, Австралия ва Саудия Арабистон ЖЧ-2018 томон яна бир қадам ташлашди 6 сентябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Осиё қитъасидаги баҳслар давом этди. А ва В гуруҳларида иккинчи тур ўйинларидан кейин Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Австралия терма жамоалари йўқотишларсиз боришмоқда.

«А» гуруҳида Ўзбекистон 6 очко билан яққол етакчи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-турни сафарда Қатар терма жамоасига қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

«А» гуруҳидаги дастлабки ўйинда Хитой терма жамоаси Эронни қабул қилган, учрашувда ҳисоб очилмаганди. Нейтрал майдонда ўтказилган Сурия — Жанубий Корея баҳси ҳам 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугаган.

Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ ҳал қилувчи саралаш босқичини ўз тарихида биринчи марта кетма-кет 2 ғалаба билан бошлашди. 1-турда Самвал Бабаян қўли остидаги жамоа Сурияни худди шундай ҳисобда мағлуб этганди.

Айни вақтда гуруҳда Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари 4тадан очко билан 2-3 ўринларни бўлишиб турибди. Хитой ва Сурияда биттадан очко мавжуд. Ҳали очко олмаган Қатар охирги ўринда.

«В» гуруҳини эса Австралия ва Саудия Арабистони терма жамоалари бошқармоқда. Австралия 2-турда Кейхиллнинг голи эвазига БААни, Саудия Арабистони эса ўйиннинг охирида 2 марта пеналтидан гол уриб Ироқни мағлуб этди. Таиландга сафар қилган Япония 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу гуруҳда Саудия ва Австралиядан кейин 3 очко тўплаган ҳолда Япония ва БАА жойлашган. Ироқ ва Таиланд ҳали очко олмади.

Маълумот учун, саралаш баҳслари якунига кўра, гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар 2018 йили Россияда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олади, 3-ўрин эгаси эса плей-офф баҳсларида қатнашади.

Манба: Кун.уз
ЖЧ-2018, Ўзбекистон, пешқадам, Австралия, Саудия Арабистони




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар