«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:47
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон – Сурия учрашувини Рюжи Сато бошқариб боради

03 авг, 12:08 6 839 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон – Сурия учрашувини Рюжи Сато бошқариб боради Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг дастлабки учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради, деб хабар беради “ЎФФ” .

Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг учинчи босқичини 1 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Сурияга қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу ўйинни бошқариб бориш учун ФИФА томонидан япониялик ҳакамлар гуруҳи тайинланган.

Ўйин бош ҳаками сифатида ФИФА ҳаками Сато Рюжи иш олиб борса, унга қанотларда ватандошлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Хироюки Кимура. Ҳакамлар назоратчиси – бахрайнлик Абдулраҳмон Алделавар бўлса, комиссар – Ни Сен Тоҳ (Малайзия).

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни шу йилнинг 20 август куни бошлайди.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Яман термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шундан сўнг, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига киришилади.
.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин" 29 мар, 20:30 1
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 247
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 429
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 225
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 287
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар