«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:02
ЎЗO‘Z

Терма жамоамиз “Боруссия Д” U-23 билан дуранг ўйнади

18 июл, 12:25 6 342 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Терма жамоамиз “Боруссия Д” U-23 билан дуранг ўйнади 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа “Боруссия Дортмунд” клубининг 23 ёшгача бўлган футболчичларидан ташкил топган жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, дуранг натижа қайд этди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

17 июль куни бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси киритган ягона голга Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Германияликлар ҳам бир бора Нестеров қўриқлаган дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир вақтда, Жамшид Искандеров 11 метрлик жарима тўпини голга айлантира олмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австриядаги йиғини 6 июль куни бошланган ва у 21 июлга қадар давом этади.
Таъкидлаш керакки, айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи олдидан Ироқ ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишуви бор. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24 июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Яманга қарши кечадиган назорат ўйини эса 24 августга белгиланган. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки учаршув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви
17.07.2016, Австрия.
Ўзбекистон – “Боруссия Дортмунд” U-23 1:1

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Элдор Суюнов), Станислав Андреев (Александр Мерзляков), Азим Аҳмедов, Камолиддин Тожиев (Руслан Мелзитдинов), Даврон Хошимов (Акмал Шораҳмедов), Саламат Қутибоев (Жавоҳир Соҳибов), Отабек Шукуров, Жасур Ҳасанов (Акром Комилов), Марат Бикмаев (Шерзод Каримов), Жамшид Искандеров (Достон Ҳамдамов), Элдор Шомуродов (Муродбек Бобожонов)




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар