«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:42
ЎЗO‘Z

Усэйн Болт Пекин Олимпиадасидаги олтин медалидан маҳрум бўлиши мумкин

04 июн, 00:19 6 726 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Усэйн Болт Пекин Олимпиадасидаги олтин медалидан маҳрум бўлиши мумкин Енгил атлетиканинг югуриш тури бўйича олти карра Олимпия чемпиони, ямайкалик машҳур спринтчи Усэйн Болт битта медалидан маҳрум бўлиши мумкин, дейилади "Кун" нашрида. Ямайка терма жамоаси 2008 йилги Пекин Олимпиадасида қўлга киритган олтин медалидан маҳрум бўлиши мумкин бўлган ҳолат вужудга келди. Жамоанинг эстафета югуришда иштирок этган аъзоларидан бири допинг истеъмол қилишда ушланди.

4 х 100 метрлик эстафета югуриши бўйича икки карра Олимпия чемпиони, Болтнинг жамоадоши Неста Картер Пекиндаги ўйинларда олинган допинг синови ижобий натижа берган спортчилар қаторига кириб қолди. Картер организмида тақиқланган метилгексанамин воситаси аниқланди. Энди ямайкалик спринтчи 18 ойга четлатилиши ва эстафетада олган олтин медалларидан маҳрум этилиши мумкин. Шу билан бирга эстафетада иштирок этган бошқа ямайкаликлар, жумладан Болт ҳам олтин медалдан маҳрум этилиши мумкин.

Пекиндаги Олимпиадада ямайкалик спортчилар 6 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишган. Барча медаллар турли масофаларга югурувчи спринтчилар томонидан қўлга киритилган. Болт Пекинда 100, 200 метрга ва 4 х 100 метрлик эстафетага югуришда олдин медаллар қўлга киритган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 217
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 387
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 203
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 278
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 211
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар