«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 01:32
ЎЗO‘Z

​Пеп Гвардиола Англияга олиб келиши мумкин бўлган юлдузлар

03 июн, 10:41 6 729 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Пеп Гвардиола Англияга олиб келиши мумкин бўлган юлдузлар "Манчестер Сити" жамоаси янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансфер вақтида таркибни сезиларли даражада кучайтиришга бел боғлаган, деб ёзмоқда "Телеграф" нашри. Гвардиола бир қатор футболчиларни кўз остига олган. Хусусан, Илкай Гюндоган ҳам шаҳарликларга келиб қўшилди. Эндиликда яна бир қатор ўйинчилар ташриф буюришлари мумкин. Қуйида шу чарм тўп усталари борасида сўз юритамиз.

Томас Мюллер
Клуби: "Бавария"
Трансфер баҳоси: 60 миллион евро

Гвардиола ўз шогирдлари қаторида "Бавария"дан Томас Мюллерни ҳам таклиф қилмоқчи. Мюллер трансфери учун шаҳарликлар 60 миллион евро сарфлашга тайёр эканлигини маълум қилган. Бироқ Гвардиола бу мақсадига эриша олмаслиги мумкин. Бунга "Бавария" йўл бермаслиги ҳақиқатга яқин. Чунки мюнхенликлар Томас Мюллерни сотмоқчи эмас. Шунга қарамай, "Манчестер Сити" Томасни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Иско
Клуби: "Реал" Мадрид
Трансфер баҳоси: 45 миллион евро

Иско "Манчестер Сити"нинг трансфер бозорида харид қилмоқчи бўлган футболчилари рўйхатидан жой олган. Албатта, Гвардиола иқтидорли бўлган чарм тўп устасини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бунинг учун "Реал"нинг розилиги керак. Қолаверса, томонлар ўзаро келиша олишса, Иско "Манчестер Сити"да тўп суришга рози. Ҳар ҳолда шаҳарликлар Иско трансферига катта маблағ ажратган. Шунингдек, унга улкан маош таклиф қилинган.

Тиаго Алькантара
Клуби: "Бавария"
Трансфер баҳоси: 15 миллион евро

Гвардиоланинг суюкли шогирди сўзсиз Тиаго Алькантара ҳисобланади. Улар ўзаро "Барселона"да ишлаган. Кейинчалик мураббий Баварияга ўтганидан кейин Алькантарани ёнига чақирганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтгани йўқ. "Манчестер Сити"га келгач, Алькантара билан яна бирга ишлаш режаси борлигини маълум қилмоқда. Кўрамиз, бу гал ҳам устоз ва шогирд иши Англияда ҳам давом этадимикан?

Даниэль Алвес
Клуби: "Барселона"
Трансфер баҳоси: 20 миллион евро

Каталония клубини тарк этиши кутилаётган Алвес "Манчестер Сити"га кўчиб ўтиши эҳтимоли бор. Унга Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқмоқда ҳамда собиқ шогирдини Англияга таклиф қилмоқда. Алвеснинг "Манчестер Сити"га ўтиши қийиндек туюлмоқда. Чунки "ПСЖ" ҳам бразилиялик ҳимоячини сотиб олишга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Шу боисдан трансфернинг амалга ошишида шаҳарликларга қийин бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар