«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:27
ЎЗO‘Z

Клопп: "Ливерпуль" футболчилари "Севилья"нинг биринчи голидан кейин ўзларига бўлган ишончни йўқотишди

19 мая, 10:53 5 471 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Клопп: "Ливерпуль" футболчилари "Севилья"нинг биринчи голидан кейин ўзларига бўлган ишончни йўқотишди Европа Лигаси финалида "Севилья"дан учралган мағлубиятдан кейин "Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп журналистлар билан мулоқот қилди. Унинг айтишича, мерсисайдликлар жамоаси футболчилари "Севилья"нинг биринчи жавоб голидан кейин ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишган, дейилади "Кун" нашрида.

Финал Швейцариянинг Базель шаҳрида, St. Jakob-Park стадионида ўтказилди. "Севилья" биринчи бўлимда Старрижнинг чиройли голини ўтказию юборган бўлсада, иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонига оғдира олди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб голлари Кевин Гамейро (46) ва Коке (64, 70) томонидан урилди.

"Ўйиннинг бошланиш қисми менга ёқмади. Кейин гол урдик ва яхши ўйнай бошладик. Танаффусга бир гол устунлиги билан чиқиш яхши. Ҳақиқий муаммолар иккинчи бўлим бошланиши биланоқ рақиб ҳисобни тенглаштирганидан кейин юзага келди. Менинг футболчиларим жавоб голидан кейин ўзларига бўлган ишончни, ҳужумкор футбол услубига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди. Улар фақат ҳимояланиш ҳақида ўйлашди ва асабийлашиб кетма-кет хатоларга йўл қўйишди. Бу шуни кўрсатадики, биз умид қилганимиздек керакли ривожланишга эришмаганмиз. Биз шу руҳда давом этамиз ва ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Худо менинг финалларгача бориб унда фақат ютқазишимни ёзган деб ўйламайман. Ҳаётимда бир неча марта зафар қучганман. Мен бу ерда, "Ливерпуль" мураббийиман.

Яна финалга чиқишимиз учун барча ишни қиламан. Ҳаётда бундан ҳам ёмони бўлиб туради, аммо бу ҳақиқатдан ҳам аламли мағлубият", дейди Клопп.

Мазкур муваффақият "Севилья"нинг УЕФА Кубоги / Европа Лигасидаги бешинчи соврини бўлди. Бунгача жамоа 2006, 2007, 2014 ва 2015 йилларда ғолиб чиққан эди. Жамоа ЕЛ ташкил этилганидан буён шу вақтгача финалга чиқиб бирон марта ютқазмаган.

Клопп эса учинчи финални ютқазмоқда: 2005 йилнинг 30 маймида "Боруссия" билан "Вольфсбург"га қарши Германия кубоги финалида (1:3), 2016 йилнинг 28 февралида "Манчестер Сити"га қарши Англия лигаси кубоги финалида (1:1, пенальтилар сериясида - 1:3).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 96
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 253
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 092
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар