«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:32
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: "Барча қишлоқ ва маҳаллалар 2 йил ичида тезкор интернет билан таъминланади"

24 янв, 12:31 3 847 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: "Барча қишлоқ ва маҳаллалар 2 йил ичида тезкор интернет билан таъминланади" 2020 йилда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилишимиз керак, деди президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида.

Давлат раҳбарига кўра, биринчи навбатда қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозим.

«Таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган, ахборот технологиялари жорий этилиши шарт.
Ўтган йили барча шаҳар ва туман марказларини юқори тезликдаги интернетга улаш ишлари якунланганини ҳисобга олиб, яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни ана шундай тезкор интернет билан таъминлашимиз керак.

Ҳозиргача 7 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар юқори тезликдаги интернетга уланган бўлса, кейинги 2 йилда яна 12 мингта муассаса тезкор интернетга уланади
», – деди президент.

Шавкат Мирзиёев «Электрон ҳукумат» тизимини қайта кўриб чиқиш кераклигиин айтиб, янги ташкил этилаётган «АйТи-парк»лар ва «1 миллион дастурчи» лойиҳаси ҳақида ҳам эслаб ўтди.

Таъкидланишича, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастурини ишлаб чиқишни икки ой муддатда якунлаш лозим.

«Келгусида бу ишларни тизимли ташкил этишга бош-қош бўлиш учун ҳукуматда – Бош вазир ўринбосари, вазирлик ва идораларда ҳамда ҳокимликларда эса – алоҳида ўринбосар лавозимлари жорий этилади», – дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 53
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 111
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 49
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 79
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар