«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:07
ЎЗO‘Z

IMEI-код қанча тўлов эвазига рўйхатдан ўтказилади?

02 дек, 11:00 9 624 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
IMEI-код қанча тўлов эвазига рўйхатдан ўтказилади? Фото: jalantikus.com
Айни кунларда мобил қурилмаларининг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган ушбу тизим ҳақида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Шуни эътиборга олиб, АКТ вазирлиги IMEI-код энг кўп берилаётган долзарб саволларга яна бир бор ойдинлик киритди. Бу ҳамма билиши лозим бўлган маълумотлар, чунки IMEI-кодларни бепул рўйхатдан ўтказиш учун берилган муддат тугади.

1. IMEI-код ким томонидан рўйхатдан ўтказилади?
IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади. Демак бундан кўриниб турибдики, мобил қурилмани сотиб олаётган фуқаро рўйхатдан ўтказиши шарт эмас. Ушбу қурилманинг рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини билиш учун:

1) UZIMEI расмий веб-сайти орқали;
2) 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали;
3) USSD *1170# ёки SMS 1170 сўровлари ёрдамида билиб олишингиз мумкин.

Агар сиз сотиб олаётган мобил қурилма рўйхатдан ўтмаган бўлса билингки, бу қурилма Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирилган бўлиши мумкин, ушбу маълумот асосида сиз ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин. IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилиши белгиланган.

2. IMEI-код нима?
Мобил қурилманинг 15 хоналик серия рақами IMEI-код дейилади. IMEI-код SIM-карталар ишлашини таъминловчи барча мобил қурилмаларда мавжуд бўлиб, SIM-картанинг ҳар бир слотига алоҳида берилади. Агар мобил қурилмада SIM-карталарнинг икки ёки ундан кўп слотлари мавжуд бўлса, ушбу мобил қурилма икки ёки ундан ортиқ IMEI-кодларга ҳам эга бўлади.

Демак, агар сизда иккита SIM-карта билан ишлайдиган мобил қурилмангиз бўлса, иккита IMEI-код олишингиз лозим бўлади.

3. IMEI-код нимага керак?

- Мобил қурилмаларнинг IMEI-коди/кодларини текшириш орқали сифатсиз, инсон соғлиғига зарар келтирадиган ва республика ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилган қурилмалар савдосининг олдини олиш учун;
- мобил қурилма йўқолиб қолган ёки ўғирланган ҳолатда унинг қидирув ишларини тезкор амалга ошириш учун;
- мобил гаджетларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларни самарали ва тезкор фош этиш учун;
- солиқ ва божхона тизимида коррупция хавфини қисқартириш учун.

4. Қурилманинг IMEI-кодини қаердан билиш мумкин?
IMEI-код қурилманинг клавиатурасида *#06# буйруғини териш орқали билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу код қурилмани қутисида, кафолат картасида ва айрим қурилмаларнинг батареяси остида ёзилган бўлади.

5. Қачон рўйхатдан ўтказиш керак?
Қурилма орқали биринчи тармоқ ҳодисаси содир этилгандан сўнг (яъни биринчи марта SIM-карта қўйилганидан кейин) 30 кун ичида IMEI-коди рўйхатдан ўтказилиши керак. Ҳозирда фойдаланилаётган мобил қурилмаларнинг IMEI-коди 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтказилган (текшириб кўришингиз мумкин).

Демак, мобил қурилмалар тизим операторига мурожаат қилиш орқали:
- 1 ноябрдан 1 декабргача – бепул эди;
- 1 декабрдан – тўлов асосида рўйхатга олинади.

Сотиб олинган, аммо шу кунгача ишлатилмаган (янги) мобил қурилмалар тақдири нима бўлади?
Ундай қурилмаларни, афсуски, жисмоний шахслар энди рўйхатдан ўтказа олмайдилар. Юридик шахслар эса тизим операторига мурожаат асосида, керакли ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг, бундай қурилмаларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

IMEI-код қанча тўлов эвазига рўйхатдан ўтказилади?
битта IMEI-коди учун БҲМдан фоиз ҳисобида:
импорт қилувчи учун – 20% (44 600 сўм)
ишлаб чиқарувчи учун – 10% (22 300 сўм)

жисмоний шахс (резидент) учун биринчи тармоқ ҳодисасидан бошлаб:
30 кун ичида – 20% (44 600 сўм)
30 кун ўтгандан кейин – 25% (55 750 сўм)

жисмоний шахс (норезидент) учун:
чет эл SIM-картасидан (роумингдан) фойдаланилганда – бепул
маҳаллий SIM-картадан 30 кун ичида фойдаланилганда – бепул
маҳаллий SIM-картадан 30 ўтгандан кейин фойдаланилганда – 20% (44 600 сўм)

6. Тизим операторига қандай мурожаат қилинади?
Бунинг 5 та йўли бор:
1) uzimei.uz сайти орқали
2) my.gov.uz сайти орқали
3) 1170 рақамига SMS юбориш орқали
4) *1170# га USSD сўров юбориш орқали
5) Почта алоқа бўлимига ёки тизим операторига (Себзор, 18-А манзилига) шахсан бориш орқали

7. SIM-картани ўзгартирганда, IMEI-кодни қайта рўйхатдан ўтказиш керакми?
Йўқ. IMEI-код 1 маротаба UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилади. SIM-карта ўзгартирилганда IMEI-кодни қайта рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди.

8. IMEI-код ким томонидан рўйхатдан ўтказилади?
IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ё жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади.

9. IMEI-коднинг ҳолатини қандай текширса бўлади?
1) UZIMEI расмий веб-сайти орқали;
2) 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали;
3) USSD *1170# ёки SMS 1170 сўровлари ёрдамида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 48
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 55
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар