«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:46
ЎЗO‘Z

Freedom House: «Ўзбекистонда интернет қатъий назорат остида қолмоқда»

06 ноя, 15:24 3 731 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Freedom House: «Ўзбекистонда интернет қатъий назорат остида қолмоқда» Freedom House халқаро ноҳукумат ташкилоти дунё мамлакатларидаги интернет эркинлиги билан боғлиқ вазият тўғрисидаги тадқиқотини эълон қилди.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон 100 баллдан 26 балл тўплади, бу ўтган йилги кўрсаткичдан атиги бир балл юқоридир.

Рейтингда мамлакатлар уч омил: интернетга киришга ҳукумат томонидан тўсиқ, цензура ва фойдаланувчи ҳуқуқининг бузилиши бўйича баҳоланди. Рейтингда бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг 87 фоизини қамраб олган 65 мамлакатдаги интернет эркинлиги баҳоланган. Ҳисоботда 2018 йил июндан 2019 йил майгача бўлган вазият таҳлил қилинган.

«Ўзбекистонда интернетда эркин фикр билдириш учун кичик макон пайдо бўлган бўлса-да, интернет қатъий назорат остида қолмоқда. Аксарият (аммо барча эмас) халқаро оммавий ахборот воситалари веб-сайтларига кириш тиклангани таҳсинга лойиқ, бу деярли 15 йиллик мустақил танқидий фикрларга тўсиқ қўйиш сиёсатига барҳам берилганини англатади», - дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда интернет тезлиги нисбатан пастлигича қолмоқда. Абонентлар сифатсиз алоқа ва тез-тез узилишларга дуч келмоқда. Speedtest маълумотига кўра, 2019 йил май ҳолатига кенг полосали алоқа тезлиги 14,37 Мбит / сни ташкил этган (жаҳонда 131-ўрин) бўлса, мобиль кенг полосали алоқа тезлиги 9,77 Мбит / с бўлган (129-ўрин).

«Ўзбекистон ҳукумати интернетда фикр билдирганлик учун жазолашда кенг ваколатларга эга ва ижтимоий тармоқларни мунтазам назорат қилади», - дейилади тадқиқотда.

Ҳисоботда айтилишича, 65 мамлакатдан 33тасида интернет эркинлиги ёмонлашган. Бу борада энг ёмон кўрсаткич Судан ва Қозоғистонда қайд этилган. 16 мамлакатда кўрсаткич яхшиланган бўлиб, энг катта ўсиш Эфиопияда бўлган. АҚШда ҳам интернет эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашган. Хитой интернет эркинлигини бузиш бўйича қаторасига тўртинчи бор биринчи ўринда қайд этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 75
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар