«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:48
ЎЗO‘Z

Жанубий Корея учувчисиз ҳамда ўзи учар автомобиллар ишлаб чиқаришга 50 млрд доллар сарфлайди

16 окт, 14:20 3 990 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жанубий Корея учувчисиз ҳамда ўзи учар автомобиллар ишлаб чиқаришга 50 млрд доллар сарфлайди Кейинги ўн йил ичида Жанубий Корея ҳукумати янги транспорт турини ривожлантириш ва жорий этишни жадаллаштириш ва муддатидан олдин тижоратлаштиришни бошлаш учун 60 триллион вон (50 миллиард доллар) сарфлайди. Бу ҳақда Рёнҳап агентлиги мамлакат президенти Мун Чже Иннинг баёнотига асосланиб хабар берди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, биринчи автоном машиналар 2024 йилда ишлаб чиқарилади ва 2027 йилдан тижорий мақсадда фойдалана бошланади. Ҳукумат зарур технологияларни ривожлантириш ва тегишли инфратузилмани яратишга 1.85 млрд $ ажратади.

Бундан ташқари, Жанубий Корея президенти 2030 йилгача электр машиналари ва водородли двигателли машиналар мамлакатда сотиладиган барча машиналарнинг учдан бир қисмини ташкил қилиши кераклигини айтди.

Ҳозирда улар жами автомобилларнинг 2,6%ини ташкил этади. Уларнинг яратилиши ва тарқалишини рағбатлантириш учун расмийлар харидорларга субсидиялар миқдорини ошириш ва водород нархини ҳозирги даражага нисбатан икки баравар камайтириш ниятида.

Шунингдек, 2030 йилга келиб электр транспорт воситаларини зарядлаш станциялари сони 15 мингтага, водород двигателлари учун газ қуйиш шохобчалари ҳозирги 31 дан 660 гача кўтарилади.

Учадиган машиналарга келсак, уларнинг ишлаши учун тегишли қоидалар ва қонунлар 2023 йилга қадар мамлакат ҳукумати томонидан ишлаб чиқилади ва уларнинг мамлакатда тижорат асосида ишга туширилиши 2025 йилга қадар амалга оширилиши керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 422
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 78
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 76
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 88
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар