«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:31
ЎЗO‘Z

Одноклассники блогерлар ва таниқли одамлар учун шахсий профиллар статистикасини очди

16 авг, 17:53 2 716 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одноклассники блогерлар ва таниқли одамлар учун шахсий профиллар статистикасини очди Расмий саҳифасига эга бўлган Одноклассники ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилари илк бор шахсий профилларига кириш имконини қўлга киритишди. Эндиликда ОКдаги профиллари кўк “галочка” белгиси билан белгилаб қўйилган барча одамлар обуначиларнинг ортиши ва камайиши, шунингдек қамрови, жалб қилинганлиги, тескари алоқа ва бир қатор бошқа кўрсаткичларни кузата олишлари мумкин. Аввалари батафсил статистикадан фақат гуруҳлар фойдалана олар эдилар.

Янги инструмент ўз шахсий профили ёрдамида ОКдаги ўз аудиторияси билан мунтазам равишда ўзаро алоқа қилиб турадиган блогерлар ва таниқли шахсларга фойдали бўлади. Статистика контент муаллифларига шахсий саҳифа билан ишлашда асосий таҳлилий вазифаларни ҳал қилиш: мақсадли аудитория қамраб олинган йўқлигини тушуниш, унинг асосий қизиқишлари, у ёки бу хабарларга фойдаланувчиларнинг реакцияси ва энг оммабоп постларни билиб олишга ёрдам беради.

Профиль статистикасида эндиликда кузатиб бориш мумкин бўлган кўрсаткичлар орасида — обуначиларнинг ортиши ва камайиши, қамрови, жалб қилинганлиги, аудиториянинг ижтимоий- демографик тавсифномалари, хабарлар билан боғлиқ батафсил ҳаракатлар (кўриб чиқишлар, синфлар, шархлар, репостлар, саҳифага ўтишлар), шикоятлар ва постларни яширишлар мавжуд.

Фойланувчилик статистикасига кириш фақат кўк “галочка” белгили верификация қилинган саҳифалар — юлдузлар, блогерлар ва бошқа таниқли шахсларнинг расмий саҳифалари учун очилган.
Янги сервисдан ОК веб-интерфейсида, ижтимоий тармоқ мобиль версиясида ва iOS ҳамда Android учун иловаларида тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд.

Бу йил сал аввалроқ ижтимоий тармоқ контент муаллифлари ва барча фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқда ўз аудиториясини топиб олишга имкон берувчи реклама кабинетини ишга туширган эди. Реклама кабинети ёрдамида ижтимоий тармоқдан чиқмай турган ҳолда, видео, фотосуратлар ва ҳаволаларни ҳам қўшганда, контентнинг ҳар қандай форматлари бўлган постларнинг тарғиб қилинишини созлаш мумкин.

Бундан ташқари, 2018 йилда ОК да таниқли артистлар, жамоат арбоблари ва блогерларнинг саҳифаларини тарғиб қилиш тизими ишга тушиб кетди. Янгиликлар тасмасида фойдаланувчиларга уларнинг қизиқишлари, жинси ва ёши асосида таниқли шахсларнинг расмий саҳифалари тавсия этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 49
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 481
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар