«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:11
ЎЗO‘Z

Одноклассники блогерлар ва таниқли одамлар учун шахсий профиллар статистикасини очди

09 авг, 19:25 3 001 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одноклассники блогерлар ва таниқли одамлар учун шахсий профиллар  статистикасини очди Фото: Одноклассники
Расмий саҳифасига эга бўлган Одноклассники ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилари илк бор шахсий профилларига кириш имконини қўлга киритишди. Эндиликда ОКдаги профиллари кўк “галочка” белгиси билан белгилаб қўйилган барча одамлар обуначиларнинг ортиши ва камайиши, шунингдек қамрови, жалб қилинганлиги, тескари алоқа ва бир қатор бошқа кўрсаткичларни кузата олишлари мумкин. Аввалари батафсил статистикадан фақат гуруҳлар фойдалана олар эдилар.

Янги инструмент ўз шахсий профили ёрдамида ОКдаги ўз аудиторияси билан мунтазам равишда ўзаро алоқа қилиб турадиган блогерлар ва таниқли шахсларга фойдали бўлади. Статистика контент муаллифларига шахсий саҳифа билан ишлашда асосий таҳлилий вазифаларни ҳал қилиш: мақсадли аудитория қамраб олинган йўқлигини тушуниш, унинг асосий қизиқишлари, у ёки бу хабарларга фойдаланувчиларнинг реакцияси ва энг оммабоп постларни билиб олишга ёрдам беради.

Профиль статистикасида эндиликда кузатиб бориш мумкин бўлган кўрсаткичлар орасида — обуначиларнинг ортиши ва камайиши, қамрови, жалб қилинганлиги, аудиториянинг ижтимоий- демографик тавсифномалари, хабарлар билан боғлиқ батафсил ҳаракатлар (кўриб чиқишлар, синфлар, шархлар, репостлар, саҳифага ўтишлар), шикоятлар ва постларни яширишлар мавжуд.

Фото: Одноклассники
Фойланувчилик статистикасига кириш фақат кўк “галочка” белгили верификация қилинган саҳифалар — юлдузлар, блогерлар ва бошқа таниқли шахсларнинг расмий саҳифалари учун очилган.
Янги сервисдан ОК веб-интерфейсида, ижтимоий тармоқ мобиль версиясида ва iOS ҳамда Android учун иловаларида тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд.

Бу йил сал аввалроқ ижтимоий тармоқ контент муаллифлари ва барча фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқда ўз аудиториясини топиб олишга имкон берувчи реклама кабинетини ишга туширган эди. Реклама кабинети ёрдамида ижтимоий тармоқдан чиқмай турган ҳолда, видео, фотосуратлар ва ҳаволаларни ҳам қўшганда, контентнинг ҳар қандай форматлари бўлган постларнинг тарғиб қилинишини созлаш мумкин.

Бундан ташқари, 2018 йилда ОК да таниқли артистлар, жамоат арбоблари ва блогерларнинг саҳифаларини тарғиб қилиш тизими ишга тушиб кетди. Янгиликлар тасмасида фойдаланувчиларга уларнинг қизиқишлари, жинси ва ёши асосида таниқли шахсларнинг расмий саҳифалари тавсия этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 76
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар