«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 14:05
ЎЗO‘Z

Университет талабаси Азизжон Эргашев «ақлли иссиқхона» қурилмасини яратди

01 фев, 08:05 6 354 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Университет талабаси Азизжон Эргашев «ақлли иссиқхона» қурилмасини яратди Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг электроника ва автоматика факультети 3-курс талабаси Азизжон Эргашев «ақлли иссиқхона» деб номланган ихтироси билан кўпчиликнинг эътиборига тушган, дейилади «ЎзА» хабарида.

У яратган қурилма иссиқхона ичидаги ҳаво ҳарорати ва намлигини ҳамда қуёш ёруғлик даражасини бир меъёрда ушлаб туришга мўлжалланган. Қурилмада ҳарорат ва намликни, ёруғлик даражасини ўлчовчи махсус датчиклар мавжуд. Агар ҳаво ҳарорати тушиб кетса, иситиш печлари автоматик тарзда ишга тушади, агар ҳарорат шунда ҳам меъёрга келмаса, овозли хабар орқали огоҳлантиради. Ҳарорат меъёрда бўлганда эса печлар автоматик ўчирилади. Агар хона ҳарорати меъёрдан ортиб кетса, «ақлли иссиқхона» ойналарини ўзи очади. Шунда ҳам ҳарорат ошиши давом этса, вентиляция тизими ишга тушиб, ҳавони совутиш жараёни бошланади.

Тупроқ намлиги пасайганини аниқлаган қурилма автоматик тарзда суғориш ишларини амалга оширади. «Ақлли иссиқхона» томидаги пардалар эса қуёш ёруғлик даражаси ошганда қўл келади. Барча маълумотларни қурилма ва компьютер мониторларида кўриб туриш имкони мавжуд. Қурилма содда тузилган, ўзбек тилида ишлаб, пульт орқали бошқарилади.

– Мазкур ишланма Х Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида намойиш этилиб, олимлар ва иштирокчиларнинг эътиборига сазовор бўлди, – дейди Азизжон Эргашев. – Шу боис ихтирони жорий йилда амалиётга татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда. Келажакда мазкур ихтирони янада такомиллаштириб, иссиқхонанинг барча маълумотларини мобиль телефон орқали кўриш ва бошқаришни, унинг қуёш батареялари орқали ишлашини таъминламоқчимиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 37
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 89
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 74
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Samsung жаҳон смартфонлар бозори етакчилигига қайтди 07 апр, 19:34 101
  • Ўзбекистонда Telegram монетизацияси ишга туширилиши қонунийлиги ўрганилмоқда 07 апр, 00:02 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 1
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 15
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 128
  • Бўлимлар