«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:26
ЎЗO‘Z

«Ливерпуль» қачон чемпион бўлиши мумкин?

25 фев, 16:34 2 916 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ливерпуль» қачон чемпион бўлиши мумкин? Фото: Liverpool FC
Англия премьер лигасининг 27-турида «Ливерпуль» «Энфилд»да «Вест Ҳэм»ни қабул қилиб, иродали ғалабани нишонлади (3:2).
Энди «Ливерпуль» чемпионликни бой беришини тасаввур қилиш қийин – жамоа жорий мавсумда 27 ўйинда 26 ғалабага эришган, бир дуранг қайд этган ва 79 очко тўплаган (тўплар нисбати 64-17).

Юрген Клопп жамоаси АПЛ ўйинларида бир йилдан ортиқ вақт мағлубиятсиз давом этмоқда: мағлубиятсиз 44 ўйин. Энди жамоа «Арсенал»нинг рекордини янгилаш учун ҳаракат қилиши мумкин - Венгернинг «канонирлар» билан мағлубиятсиз серияси 49 ўйинни ташкил этганди. Беш турдан кейин «Ливерпуль» «Этиҳад»да «Манчестер Сити» меҳмони бўлади.

Айни вақтга келиб «Ливерпуль» «енгилмас» «Арсенал» 2003/04 йилги мавсумда давомида қўлга киритган ғалабалар сонини қайд этиб бўлди.
Жамоа март ойидаёқ чемпионликни нишонлаши мумкин. Қуйида бу қандай ҳолларда рўй бериши эҳтимоли кўриб чиқилади:

1. Агар «Ливерпуль» ва «Ман Сити» қолган ўйинларда очко йўқотишсиз давом этса, «Ливерпуль» 21 март куни «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда чемпионликни тантана қилиши мумкин. Бу Клопп жамоасига яна 4 ғалаба етарли деганиди.

2. «Кристал Пэлас»га қарши ўйин кейинроққа қолдирилиши ҳам мумкин, агар Клопп жамоаси Англия Кубогининг кейинги босқичида «Челси»ни мағлуб этса. Бу ҳолда жуда қизиқ вазият юзага келади: «Ливерпуль» 4 апрель куни «Ман Сити»га қарши чемпионлик ўйинида майдонга тушиши мумкин (бунинг учун икки жамоа ҳам ўша вақтгача йўқотишсиз бориши талаб этилади).

3. Чемпионлик анча эртароқ ҳам рўй бериши мумкин: «Ливерпуль» 14 мартдаёқ «Эвертон»га қарши ўйинда чемпионликка эришиши мумкин. Бунинг учун «Ливерпуль» «Эвертон»га қарши ўйингача «Уотфорд» ва «Борнмут»ни енгиши, «Ман Сити» эса 8 март куни «МЮ»га, 14 март куни эса «Бёрнли»га ютқазиши талаб этилади.

4. FiveThirtyEight сайти «Ливерпуль» бу мавсумда 104 очко жамғариб, икки йил муқаддам «Ман Сити» томонидан Гвардиоланинг иккинчи мавсумида ўрнатилган рекордни (100 очко) янгилашини тахмин қилмоқда. FiveThirtyEight тизими ҳар бир жамоанинг xG кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда натижани тақдим этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 0
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 393
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар