«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:47
ЎЗO‘Z

БАА мураббийи: Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу топ даражадаги баҳс

18 янв, 11:37 3 122 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
БАА мураббийи: Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу топ даражадаги баҳс Хабарингиз бор, Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда БАА билан куч синашади.

Мазкур беллашувдан бир кун олдин жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда рақиб жамоа устози Скорза қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу топ даражадаги баҳс. Рақибимиз кучини биламиз. Лекин биз тайёрмиз. Тайёргарлик яхши кетяпти. Ўзбекистон биздан бир кун кўп дам олиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон фаворит.

Бизда ҳам таркибда катта турнирлар тажрибасига эга ўйинчилар бор. Уларнинг фойдаси катта. Эртанги ўйин масаласини битта гол ҳал қилиш мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.

Менинг фикримча, бу чемпионатда жамоалар даражаси бир бирига яқин. Гуруҳнинг ўзида кучли ўйинлар бўлди. Япония чиқиб кетди масалан. Ёки Қатар бўш ўйнади. Ўзбекистонга қарши ўйнашимиз мумкинлигини тахмин қилиш мумкин эди. Кореяни ҳам кузатдик. Бу гуруҳда шу икки жамоа чиқишини олдиндан башорат қилгандим
, - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 19 январь куни "Ражамангала" стадионида ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:15да старт олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар