«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 12:01
ЎЗO‘Z

Дердийўқ «Пахтакор»га ўтди

17 янв, 17:08 3 322 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дердийўқ «Пахтакор»га ўтди Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Туркиянинг «Гўзтепе» клуби ҳужумчиси Эрен Дердийўқни ўз сафига қўшиб олди.

Futbol Online нашрининг твиттердаги саҳифасида швейцариялик футболчининг тошкентликлар клуби либосини кийган ҳолда «Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе билан тушган суратини эълон қилган. Футболчи шартномага имзо чеккан.

Transfermarkt’га кўра, футболчининг трансфер баҳоси 350 минг еврони ташкил этади. Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи Тошкент клубига эркин агент мақомида келмоқда. Унинг янги клубидаги маоши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Ушбу тажрибали футболчи 10 февраль куни «Пахтакор» сафида дебют қилади, шу куни «шерлар» Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини Дубайнинг «Ал-Аҳли» клубига қарши бошлайди.
Асли турк миллатига мансуб швейцариялик ҳужумчи 2014-2015 йилларда «Қосимпошо» клубида Шота Арвеладзе қўл остида тўп сурган.

Дердийўқ профессионал фаолиятини 2008 йилда Швейцариянинг «Базель» клубида бошлаган, 2009-2012 ва 2013-2014 йилларда Германиянинг «Байер» клубида тўп сурган, 2012-2013 йилларда Бундеслиганинг бошқа бир вакили «Ҳоффенҳайм» аъзоси бўлган. У 2014 йилда Туркияга келиб, 2014-2016 йилларда «Қосимпошо», 2016-2019 йилларда «Галатасарой» клублари шарафини ҳимоя қилган, жорий мавсум аввалида «Гўзтепе»га келган ва Туркия Суперлигасининг 5та учрашувида иштирок этганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 15 апр, 20:05 114
  • Осиё кубоги U-23. Аббосбек Файзуллаев футболчилар орасида энг қиммати 15 апр, 19:13 328
  • Файзуллаев «Transfermarkt» нашрининг рамзий терма жамоасидан жой олди 15 апр, 18:08 137
  • Хосе Венансио Лопес: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигини қўлга киритиш" 15 апр, 17:47 164
  • Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 15 апр, 17:30 534
  • UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди 15 апр, 14:19 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 0
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 36
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 68
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 7
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 85
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 140
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 176
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 110
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 39
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 90
  • Бўлимлар