«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:31
ЎЗO‘Z

Драган Черан: «Пахтакор» Адебайор ва Оби Микелни олиб келмоқчи

14 янв, 15:36 2 774 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Драган Черан: «Пахтакор» Адебайор ва Оби Микелни олиб келмоқчи Сербия пойтахти Белграддаги таътили давомида Драган Черан «Mozzartspor» нашрига интервью бериб, серб журналистларига клуб ҳомийси, бюджети ва трансфер қизиқишлари ҳақида гапириб берди.

«Пахтакор» клубини ким молиялаштиради?» - дея берилган саволга 32 ёшли форвард қуйидагича жавоб берди:

«Бош ҳомий – Алишер Усмонов. У россиялик миллиардер бўлса-да, Ўзбекистонда туғилган. Бир неча йил аввал Лондоннинг «Арсенал» клубидаги улушини 600-700 миллион еврога сотганди. Усмонов «Пахтакор»нинг бош ҳомийси саналса-да, клубга деярли келмайди – ўзи тайинлаган одамлар орқали бошқаради. Клубнинг йиллик бюджети ҳозирда 20 миллион еврони ташкил этмоқда. Жамоа маркетинг борасида ҳам ишларни бошлаб юборган.

Имконқадар кўпроқ ҳомийларни жалб қилишмоқда. Сиз яхши ўйнашда давом этсангиз, ҳомийлар топилаверади. Биз Ўзбекистонда барча совринларни ютдик ва яхши ҳомийларга эга бўлдик. Улар Адебайор, Оби Микел сингари таниқли футболчиларга қизиқаётганликлари ҳақида хабарлар бор. Чинданам, улар бу икки футболчини таклиф этмоқчи. Шахсан бош мураббий Шота Арвеладзе бу футболчиларни таркибда кўрмоқчи
» - дейди Драган Черан суҳбат давомида.

Эслатиб ўтамиз, Драган Черан 2019 йилги мавсум якунига кўра, «Суперлиганинг энг яхши футболчиси» дея эътироф этилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар