«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:53
ЎЗO‘Z

Якунланган мавсум кашфиёти Миржаҳон Мираҳмадов билан суҳбат

15 дек, 08:15 2 505 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Якунланган мавсум кашфиёти Миржаҳон Мираҳмадов билан суҳбат “Қалдирғочлар” учун 2019 йил ниҳоятда оғир, шунинг баробарида муваффақиятли ўтди. Вадим Абрамов ёш футболчилардан ажойиб жамоа туза олди. Ўтган мавсум ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатган бир қатор ўйинчиларга қўрқмасдан ишонч билдирди. Улардан бири, кашфиёт бўлишга номзод футболчи Миржаҳон Мираҳмадовдир. “Суғдиёна”га қарши кечган учрашувдан иқтидорли форвард билан суҳбатлашдик.

- Биринчи галда бронза медали ва ОЧЛ йўлланмаси қўлга киритилгани билан табриклаймиз. “Бунёдкор” учун ҳал қилувчи ўйин бўлган, барча нарсани ҳал қилиб берган “Суғдиёна”га қарши кечган ўйин ҳусусида тўхталиб ўтсангиз...
- Табрик учун ташаккур. Аввалги иккита ўйинда ғалаба нашидасини сурган бўлсакда, охирги тур ҳал қилувчи эканлигини билар эдик. Кутилганидек қийин ўйин бўлди. Рақиб ҳар жабҳада муносиб қаршилик кўрсатди. Уларга қарши биринчи даврада ва кубок ўйинида тўп тепганимиз учун, кучли ва ожиз томонларини назарий машғулотларда кўриб чиқдик. Шунга қарамай олдимизда турган вазифани бажардик. ОЧЛ чиптаси ва бронза медалини қўлга киритганимиздан хурсандман.

- Ўтган йили ҳам сизга Миржалол Қосимов оз бўлсада имконият берган эди. Вадим Абрамов эса сизни дастлабки турларданоқ асосий таркибда майдонга туширди. Шу боис ҳаяжон ёки босимни ҳис қилмадингизми?
- Илк турларда озгина босим бўлди. Менимча, барчада кузатиладиган ҳолат бўлса керак. Лекин, вақт ўтган сари ўзимга бўлган ишонч ортиб борди. Ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Яқинларим, дўстларим, мураббийлар менга далда бўлиб турди. Вазиятни тушуниб турардим, ҳамма мендан гол кутарди. “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилдим, кейинги ўйинларда эса қулай имкониятлардан фойдалана олмадим.

- Вадим Абрамов билан ишлаш жараёни қандай бўлди. Ушбу мутахассис қўл остида илк бор шуғулландингиз. Ўзаро тушунишда, унинг услубини ўзлаштиришда муаммолар бўлмадими?
- Мураббийлар штаби билан иш олиб бориш жуда қизиқарли бўлди. Уларнинг бераётган кўрсатмаларини, маслаҳатларини бир оила бўлиб бажардик. Барча ягона мақсад остида бирлашди. Бошида иккинчи ўринни кўзлаётган эдик. Аммо, кутилмаганда ўйинимизда пасайиш юз берди. Кўрдингиз, якунда учинчи ўрин насиб қилди. Кейинги йил чемпионлик учун ҳаракат қиламиз. Якунланган мавсум шахсан мен учун катта дарс бўлди. Қайсидир маънода катта тажриба орттирдим дея оламан.

- Умумий ҳисобда 7та гол урдингиз. Бу кўрсаткич ҳужумчи учун кам эмасми? Қайд этган натижангиздан кўнглингиз тўлдими?
- Тўғри айтдингиз. Янада кўпроқ гол уришим мумкин эди. Кўп жойда хатога йўл қўйдим. Энди керакли хулосани чиқариб, кейинги мавсумда натижани яхшилашга ҳаракат қиламан.

- Мавсум охирида жамоа ўйинидаги пасайиш нима билан боғлиқ? Тиғиз тақвим ёки чарчоқ аломатлари...
- Пасайиш кузатилгани рост. Бундай ҳолат фақат бизда эмас, қолган жамоаларда ҳам рўй берди. Бироқ, сўнгги учта турга финалга чиққандек тайёргарлик кўрдик. Йилни бошидан қилиб келаётган меҳнатимизни қадрлашимиз учун “Суғдиёна” билан ўйинда ижобий натижа қайд этишимиз талаб этиларди.

- Эшитишимизга қараганда хориждан таклифлар бўлаётган экан. Легионерга айланишга тайёрмисиз...
- Ҳамма қатори менда ҳам хорижда кучли жамоаларда тўп тепиш ниятим бор. Қизиқишлар бўлса бордир, менинг хабарим йўқ. Мен ҳозир “Бунёдкор” футболчисиман, шундай экан фақат шу клуб ҳақида қайғуришим лозим.

- Қайси футболчиларга ҳавас қиласиз? Уларнинг ҳаракатини кузатиб, ўзингиз учун керакли нарса оласизми?
- Кўпгина футболчиларни мисол қилиб келтиришим мумкин. Златан Ибрагимович, Эдинсон Кавани, Луис Суарес.

- Футболчиликдаги орзуингиз...
- Терма жамоа билан олимпия ўйинларида ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш. Ўз жамоам билан кўплаб ютуқларга эришиш.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 244
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 226
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 123
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар