«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:13
ЎЗO‘Z

«Реал» футбол клуби фонди менежери «Бунёдкор»га ҳамкорлик таклиф қилди

22 ноя, 19:27 2 620 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Реал» футбол клуби фонди менежери «Бунёдкор»га ҳамкорлик таклиф қилди Куни кеча Испаниянинг «Реал» футбол клубини Яқин Шарқ ҳамда Африка мамлакатлари бўйича фонди менежери Иниго Аренильяс Чавес «Бунёдкор» меҳмони бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори вазифасини бажарувчи Мирзаев Улуғбек Абдусатторович қабулида бўлган меҳмон самимий руҳда ўтган учрашувда жамоа ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Хусусан, «икки юлдузли» мақомини олишга яқин турган академиядаги шароитлар, клубнинг умумий инфратузилмаси, стадион тўғрисида фикр билдирар экан, бундай имкониятларга эга жамоа билан турли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш фонднинг режалари қаторига киришини таъкидлади.

Жумладан, Иниго Чавес «Реал» футбол клуби фондининг Осиё-Африка минтақаси бўйича энг катта – БАА филиали бўйича ҳамкорлик лойиҳасини йўлга қўйишни таклиф қилди. Улуғбек Абдусатторович меҳмоннинг бу таклифини эшитар экан, «Бунёдкор» «Реал» фонди томонидан таклиф қилинадиган лойиҳаларни амалга оширишда барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида айтиш керак, «Реал» фондининг БААдаги филиалига ўз вақтида Испания миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиси, юлдузи бўлган Мичель Сальгадо директорлик қилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 421
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 204
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 89
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 391
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар