«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:56
ЎЗO‘Z

Тайсон Фьюрини мағлуб этган ўзбек боксчисини биласизми?

20 ноя, 23:05 4 602 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тайсон Фьюрини мағлуб этган ўзбек боксчисини биласизми? Ҳозирги кунда профессионал бокс оламининг супер оғир вазн тоифасидаги энг машҳур вакилларидан бири буюк британиялик Тайсон Фьюри эканлиги барчага маълум. У топ боксчилар сирасига киради. У ҳаваскор боксда ҳам бир қатор совринларни қўлга киритган. 2006 йил Марокашнинг Агадир шаҳрида бўлиб ўтган, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг +91 кг вазнида бронза медални қўлга киритганди.

Фьюри ярим финал доирасида мағлубиятга учраб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин олишга мажбур бўлган. Айнан, уни ким мағлубиятга учратганини биласизми? “Лўлилар қироли” дея эътироф этилувчи ушбу британ боксчиси мазкур босқичда юртдошимиз томонидан тўхтатилган эди. Дарҳақиқат, қўқон бокси тарбияланувчиси Сардор Абдуллаев уни том маънода мағлуб қилган.

Биз ушбу боксчимиз билан боғланиб, мазкур жанг ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик...

- Яхши жанг бўлганди. Уни адашмасам 12 очко фарқи билан ютгандим. У вақтда натижа қандай тарзда ҳисобланишидан хабардор бўлсангиз керак. Ярим финал баҳси эди. Финалга етиб борганман. Афсуски, ҳал қилувчи жангда руминиялик К. Сиоканга тенг курашлар остидаги жангда имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритганман. Бронзани Тайсон Фьюри билан бирга яқинда Александр Поветкин билан рингга чиқадиган Майкл Хантер қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз: "Олтин қўлқоп" клуби тарбияланувчиси, Мансур Муқимов шогирди Сардор Абдуллаев фаолияти мобайнида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ҳамда Осиё чемпионати кумуш медаль соҳиби, ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби, харбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Тайсон Фьюри, Сардор Абдуллаев, боксчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 0
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 0
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар