«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:55
ЎЗO‘Z

Энди футбол трансляцияларининг сифати яхшиланадими?

15 ноя, 17:45 1 980 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди футбол трансляцияларининг сифати яхшиланадими? Бугунги кунда футбол ривожида юқори савияли трансляцияларнинг ўрни катта. Ўзбекистон терма жамоалари ўйинларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда трансляцияларда фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг малакаси ва маҳоратини янада ошириш мақсадида ЎФА томонидан ОФК ёрдамида қитъамизнинг таниқли мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди.

Юртимизга англиялик машҳур шарҳловчи, ҳозирда Малайзия телевидениесида футбол трансляциялари борасида продюсер вазифасини бажараётган Дез Коркхилл ҳамда ОФК консультанти ва Сингапур телевидениеси бошловчи, шарҳловчи ва продюсери Рошан Рай ташриф буюрди. Семинарнинг биринчи кунида экспертлар “Спорт” телеканали меҳмони бўлишди.

Кўчма телевизион станция ходимлари, режиссёрлар гуруҳи, операторлар, шарҳловчи ва бошловчилар иштирокида интерактив суҳбат тарзида ўтган ушбу семинарда катта эфирлар олдидан олиб бориладиган тайёргарлик мавзуси кўтарилди. Дез Коркхилл ва Рошан Рай ўз тажрибалари ҳамда фаолиятидаги мисоллар орқали фикрлар билдиришди. Шунингдек, юртимиз телевидениесининг ишлаш услуби билан яқиндан танишишди.

Иккинчи кун Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувига тўғри келди ва меҳмонлар бевосита амалиётда “Спорт” телеканали вакиллари билан бирга ушбу ўйин трансляцияси жараёнида иштирок этишди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида ўтган учинчи кунги семинарда эса амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб хулосалар айтиб ўтилди. Иштирокчилар бир неча гуруҳга бўлинган ҳолда ўйин олди студия, майдондаги интервью ва стендаплар, шарҳловчи иши, бевосита учрашувнинг умумий трансляциясини баҳолаб боришди.

Беллашув якунида меҳмонлар ўзбекистонлик ҳамкасбларининг ишига юқори баҳо беришди ва шу билан бирга трансляциялар сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 540
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар