«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:26
ЎЗO‘Z

Энг машҳур футбол стадионлари қаерларда жойлашган?

15 ноя, 06:30 4 249 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг машҳур футбол стадионлари қаерларда жойлашган? Футбол бутун дунё бўйлаб энг ривожланган спорт турларидан биридир. Дунё аҳолиснинг қарийб ярмидан кўпи ушбу ўйин турига мухлислик қилади. Шунинг учун футбол бўйича Жаҳон чемпионатларига атаб ҳар бир давлатларда бир-биридан катта ва кассабоп стадионлар қурилган. Бундай улкан стадионларга минглаб, миллионлаб мухлислар ташриф буюриши мумкин.

Халқаро футбол бошқармаси ФИФАнинг маълумотларига кўра, 2000 йилда 250 миллионга яқин футболчилар мавжуд бўлиб, футбол мухлисларининг сони эса 1,3 миллиарддан ошган. 2010 йилги Жаҳон чемпионати мавсумида ўйинларни 3,2 миллиарддан ортиқ киши телевизор орқали томоша қилган. 2014 йилги Жаҳон чемпионати давомида ФИФА трансляция ҳуқуқидан 1,7 миллиард доллардан кўпроқ даромад олди. Келинг, дунёга машҳур футбол стадионларидан бир нечтасини кўриб чиқайлик:

1. 1-Май Рунградо стадиони- бу стадион Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳрида жойлашган бўлиб, дунёдаги энг катта футбол стадиони ҳисобланади. У 114 минглик томошабинни бемалол сиғдира олади. Ушбу стадион 1989 йилда қуриб битказилган бўлиб, у асосан футбол ўйинлари ва спорт мусобақаларида ишлатилади. Стадионнинг умумий майдони 207000 квадрат метрни ташкил қилади.

2. Мельбурндаги Крикет майдончаси- ушбу майдон нафақат крикет ўйинлари учун мўлжалланган, балки Австралиядаги футбол ўйинларига ҳам мезбонлик қилади. Бутун Шимолий Ярим шардаги энг катта стадион айнан шу бўлиб, уни ёритиш учун дунёдаги ҳеч бир спорт майдонида учрамайдиган ёритгич миноралар ўрнатилган. Мельбурн Крикет майдони 100024 ўринли мухлислар аудиториясига эгадир.

3. Камп Ноу- бу стадион ўзига 99354 мухлисни сиғдира олади. У Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган бўлиб, «Барселона» футбол жамоасининг доимий ўйин майдони бўлиб хизмат қилади. Камп Ноу 1957 йилда қуриб битказилган. 1989 ва 1999 йилларда Европа кубоги, Қироллик кубоги, УЕФА Суперкубоги ва бошқа шу каби кўплаб миллий ва халқаро футбол тадбирларига Камп Ноу стадиони мезбонлик қилган.
футбол стадионлари, Рунградо




Мавзуга оид янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 217
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 387
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 203
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 278
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар