«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:54
ЎЗO‘Z

Ижарада, машинасиз, Мамаевга қўшни — Шомуродов билан Ростовдаги ҳаёти ҳақида суҳбат

12 ноя, 22:38 3 428 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ижарада, машинасиз, Мамаевга қўшни — Шомуродов билан Ростовдаги ҳаёти ҳақида суҳбат Kun.uz миллий жамоа ва «Ростов»даги ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилаётган Элдор Шомуродовнинг Россияда қандай яшаётгани ҳақида мухлисларга тўлиқроқ маълумот бериш учун у яшаётган Ростов шаҳрига борди. Россия жанубидаги ҳавоси худди Ўзбекистонникига ўхшайдиган Ростов сафари давомида Элдорнинг уйида меҳмон бўлиб, ундан интервью олди.

Аввало Элдор Ростовда қандай яшаётгани ҳақида. Ҳужумчимиз Ростов марказидаги кўп қаватли уйда ижарада яшайди. Элдорнинг айтишича, қозоғистонлик Бахтиёр Зайнуддинов келганидан сўнг кўп вақтини у билан ўтказмоқда. 1998 йилда туғилган Бахтиёр жуда киришимли йигит чиқиб қолди ва машғулотдан сўнг бизни бильярд ўйнагани таклиф қилди. Элдор ва Бахтиёр билан бильярд ўйнагани бордик. У ерда ҳам Шомуродов кўплаб мухлислар билан суратга тушишга улгурди. Уни шаҳар кўчаларида доим шундай қаршилашларига гувоҳ бўлдик.

Бильярд ўйинида футболчилар жамоаси биз журналистлар жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмаганини тан олиш керак. Бахтиёр ҳам айнан Элдор яшайдиган кўп қаватли уйда истиқомат қиларкан. Элдор суҳбат давомида Мамаев ҳам шу атрофда яшашини айтди. Суҳбат тугагач, ҳовлига чиқдик ва у ердаги болалар «Ана Мамаев» деб узоқдаги ўриндиқда ёлғиз ўтирган йигитни кўрсатишди. Унинг олдига бориб саломлашдик. Айтишича, янги йилдан сўнг майдонга тушишни бошлайди. Яқинда жазони ўташ колониясидан чиққан Пашага энг ёмон куни шу бўлганини айтиб, унга омад тиладик.

Элдор шаҳарда оддий одамлар каби таксида юраркан. Ҳозирча машинаси йўқлигини айтган ҳужумчининг гапларидан машинага қизиқиши катта эмаслигини ҳам фаҳмлаш мумкин эди.

Элдор клубдаги муҳит ҳақида гапирар экан «Ростов»да ҳаммаси ажойиблигини айтди: «Ўтган мавсумда ҳам ёмон ўйнамадик, лекин кўп очко йўқотиб, юқори ўринларда қололмадик. Шундай бўлса-да, жамоада муҳит ўзгармади. Бизда Ерёменко, Попов, Сигурдсон каби етакчилар бор».

Суҳбат давомида Элдор Карпин ҳақида илиқ фикрлар айтди: «Карпиннинг қандай футболчи бўлганини ҳамма билади. У билан ишлаш осон. Карпин ўйинларга тайёрланиш вақтида руҳиятга кўп нарса боғлиқлигини айтади. Бу рақибни енга оламан, деб одам ўзини ишонтириши керак дейди».

Элдорнинг Вадим Абрамов ҳақидаги фикрлари билан ҳам қизиқдик: «Абрамов билан миллий жамоада илк марта ишлаяпман. Унинг яхши мураббий экани гапларидан маълум».

Шомуродов футболга қандай кириб келганини ҳикоя қилар экан «Машъал» ҳақида тўлқинланиб гапирди: «Футбол ўйнашни ўзим туғилган Жарқўрғонда бошлаганман. Ўша вақтда маҳаллалар ўртасида мусобақа бўларди. У ерда менинг ўйинимни кўрган Георгий Викторович деган селекционер дадамга мени «Машъал»га олиб боришни таклиф қилган. Кейин акам билан норматив топширгани борганмиз. У вақтда академияда шуғулланадиган мен тенги 1995 йилда туғилган болалар йўқлиги учун 1994 йилда туғилган болалар билан шуғулланганман.

Баҳром Вафоев хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада иккита ўйинда қатнашдим ва мураббийлар Отажон Авезов ва Баҳодир Шаймардоновлар мени олиб қолишган. Кейинчалик Дилшод Аннаев мураббийлигида ўзимиз тенги болалар гуруҳи очилиб, ўша гуруҳга ўтганман.

«Машъал»да профессионаллик кучли эди. У ерда биз бошқа мактабга қатнардик, аммо академияда ҳам инглиз тили, информатика фанларидан қўшимча дарслар бўларди. Академияда шароитлар жуда зўр эди. Менимча, ўша вақт «Машъал»даги шароит Ўзбекистондаги ҳеч бир академияда бўлмаган».

Шомуродовнинг айтишича, унга «Бунёдкор»дан ташқари «Пахтакор» ва «Насаф»дан ҳам таклиф бўлган. Ҳужумчи Ўзбекистон ёшлар жамоасида Сергей Лушчан билан бирга ишлагани учун «Бунёдкор»ни танлаганини айтди.

Ҳужумчи миллий жамоадаги дўстлари Достон Ҳамдамов ва Отабек Шукуровлар билан бир-бирини яхши тушунишлари ҳақида ҳам гапирди: «Ҳа, Достон билан майдонда бир-биримизни яхши тушунамиз. Балки у билан кўп бирга ўйнаганимиз учундир. Отабек ҳақида гапирадиган бўлсам, у жамоани ҳар қандай ҳолатда етаклай олади».
Ўткир Жалолхонов, Муҳаммаджон Ғаниев.
Шомуродов, Ростов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 62
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 167
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 338
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар