«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:34
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Қирғизистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

09 ноя, 18:57 2 554 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Қирғизистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Тошкентда Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Вакилларимиз тезкор гол уришнинг уддасидан чиқишди.

10-дақиқада Аброрбек Исмоиловнинг қанотдан паслатиб узатган тўпи натижасида Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячилари ва дарвозабони хатога йўл қўйди ва бундан Игорь Сергеев унумли фойдаланиб кетди, - 1:0. Эътиборлиси шундаки, Аброрбек Исмоилов шу куни миллий терма жамоамиз сафида дебютини ўтказди.

Голдан кейин иккала томонда ҳам яна вазиятлар содир этилди. Бироқ Қирғизистон 30-дақиқага келиб мувозанатни тиклади. Бурчак тўпидан кейин ҳимоямизда юзага келган хатоликлардан сўнг Фарҳод Мусобеков тўп йўллади, - 1:1.

Танаффусдан кейин Вадим Абрамов таркибда кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. Айниқса, Достонбек Ҳамдаров, Жамшид Искандаров, Икром Алибоев ва Лутфулла Тўраевларнинг сафга қўшилиши ўйинимизда ўзгариш ясади. Бундан эса Достонбек Ҳамдаров 53-дақиқага келиб унумли фойдаланди. У Одил Аҳмедовнинг ҳаволатиб узатган тўпини дарвозабон қаршисида тўхтатиб, Павел Матяшни ожиз қолдирди, - 2:1.

79-дақиқага келиб эса Ҳамдамовнинг узатмасидан захирадан майдонга туширилган Жамшид Искандаров чиройли тарзда Матяшнинг ожиз нуқтасини нишонга олди, - 3:1.
Қолган вақт давомида миллий терма жамоамиз кўпроқ устунликни ўз томонида ушлаб турган бўлса-да, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Шу тариқа, Вадим Абрамов устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик баҳсида Қирғизистондан устун келди, - 3:1.

ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН 3:1
Голлар:
Игорь Сергеев 10, - 1:0. Фархат Мусабеков 29, - 1:1. Достонбек Ҳамдамов 53, - 2:1. Жамшид Искандеров 80, - 3:1.

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (5.Рустамжон Ашурматов, 46), 9.Одил Аҳмедов, 15.Мурод Холмуҳаммедов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 64), 7.Одил Ҳамробеков (6.Лутфулла Тўраев, 58), 2.Аброр Исмоилов (8.Икромжон Алибоев, 46), 13.Санжар Қодирқулов, 4.Хуршид Ғиёсов (22.Жамшид Искандеров, 70), 19.Азизбек Турғунбоев (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 21.Игорь Сергеев.
Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 23.Олег Зотеев, 18.Сардор Собирхўжаев, 10.Жалолиддин Машарипов, 11.Ҳумоюн Муртозаев.

Қирғизистон: 1.Павел Матяш, 3.Тамирлан Козубаев, 4.Мустафа Юсупов, 8.Гулжигит Аликулов, 9.Эдгар Бернхардт (20.Бахтиёр Дуйшобеков, 63), 10.Мирлан Мурзаев (18.Қайрат Жиргалбек Уулу, 63), 11.Бекжан Сагинбаев (14.Александр Мишченко, 63), 12.Одилжон Абдрахманов, 17.Акрамжон Умаров (7.Азамат Байматов, 74), 19.Виталий Люкс (15.Муролимжон Аҳмедов, 7), 21.Фархат Мусабеков (23.Аҳлиддин Исроилов, 64).
Захира: 13.Қутман Кадирбеков, 16.Виталий Кашуба.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 186
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 302
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 337
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 721
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар