«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:21
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон - Қирғизистон 30:2 ёхуд ўзаро ўйинлар тарихи

09 ноя, 10:43 3 419 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон - Қирғизистон 30:2 ёхуд ўзаро ўйинлар тарихи Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу беллашувдан олдин рақибимиз ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қирғизистон футбол федерацияси 1994 йилдан буён ОФК ва ФИФА аъзоси ҳисобланади ва шу қаторда ФАЦА (Ўрта Осиё футбол федерацияси) ни ҳам.
2014 йилдан буён терма жамоани россиялик мутахассис Александр Крестинин бошқариб келмоқда.

Валерий Кичин терма жамоанинг асосий сардори ҳисобланади. Жамоанинг уй беллашувлари 23 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган Бишкекдаги "Спартак" стадионида ўтказилади. Октябрь ойининг натижаларига кўра, Қирғизистон ФИФА рейтингида 94-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакатнинг бош жамоаси 2018 йилнинг апрелида ўз тарихидаги энг юқори ўрни 75-поғонани эгаллаган. Энг қуйи ўрни эса 2013 йилнинг март ойига тўғри келади. Шунда Қирғизистон терма жамоаси 201-ўриндан жой олган.

Қирғизистон терма жамоаси бирор марта жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Шу қаторда, 2018 йилгача Осиё чемпионатида ҳам қатнашмаган эди, аммо 2019 йили ўз тарихида илк бор мусобақада қатнашиш бахтига муяссар бўлди. Узоқ вақт мобайнида жаҳон ва Осиёда кучсиз жамоа бўлиб келган, лекин сўнгги 2-3 йил давомида Крестинин шогирдлари юқори савияда ўйнаб келмоқда ва Осиёнинг ўртамиёна жамоалари қаторига кириб олди.

Қирғизистон тарихидаги энг йирик ғалабаси 2019 йилнинг 10 октябрь куни кузатилди. Ушбу санада, Мьянмага қарши Бишкекда кечган учрашувда мезбонлар 7:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. 1997 йилнинг 4 июнь куни Сурияда Эрон терма жамоасидан аламли 7:0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган қирғизистонликларнинг ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятлари ҳисобланади.

Эътиборли томони, мамлакатнинг бош жамоаси 1992 йилнинг 23 август куни дебют учрашувини Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказган ва 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраган. Ушбу йили терма жамоа умумий 5 та баҳсни ўтказган ва улардан 4 тасида ютқазган бўлса, яна биттасида ғалаба қозонган.

1994 йили ФИФА ва ОФК аъзоси сифатида илк бор турнирда иштирок этган. 1994 йилнинг апрелида Тошкентда бўлиб ўтган Мустақиллик кубогида сўнгги 5-ўринни эгаллаган. Битта дуранг (Қозоғистон билан) ўйнаган ва 3 та мағлубият (Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон) га учраган.

Қирғизистон терма жамоаси илк бор Александр Крестинин қўл остида 2018 йили Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати доирасида 2015 йили ўз учрашувларини ўтказди. Иккинчи саралаш босқичида ўз гуруҳида 5 та жамоа орасида 3-ўринни эгаллади. Ушбу гуруҳда Қирғизистонга Австралия, Иордания, Тожикистон ва Бангладеш рақиблик қилишди. 3-ўринни қўлга киритган Крестинин шогирдлари 2019 йилги Осиё Кубогининг сўнгги саралаш босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

2016 йили терма жамоа 5 та ўртоқлик учрашувини ўтказди. Филиппинга қарши 2 бор, Ливан, Бахрайн ва Туркманистонга қарши бир мартадан. Ушбу беллашувларда битта ғалаба, 2 та дуранг ва яна 2 мағлубиятни қайд этди.

Қирғизистон терма жамоаси 2017 йилнинг март ойидан 2018 йилнинг март ойигача Осиё Кубогининг сўнгги саралаш босқичида иштирок этди. Эътиборли томони, мамлакатнинг бош жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўз тарихида илк бор Осиё Кубогида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Саралаш босқичида Макао, Мьянма ва Ҳиндистон терма жамоалари рақиблик қилишган эди.
2018 йили Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди.
Қуръа натижаларига кўра Жанубий Корея, Хитой ва Филиппин Осиё Кубогида Қирғизистон билан битта гуруҳдан жой эгаллашди.

БААда бўлиб ўтган нуфузли мусобақа қирғизистонликлар учун омадли бошланмади. Жанубий Корея ва Хитой термаларидан учралган мағлубиятдан кейин, Қирғизистон гуруҳнинг охирги турида Филиппин терма жамоасини мағлуб этди ва 3-ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасига эга бўлди. 1/8 финал босқичида мезбон мамлакат БАА термасига жиддий қаршилик кўрсатган бўлсада, Қирғизистон мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди.

Қирғизистоннинг энг принципиал рақиби сифатида Қозоғистон терма жамоаси тилга олинади. Ушбу икки мамлакатнинг бош жамоалари ўзаро тўқнаш келганида, мухлислар томонидан "аншлаг" кузатилади.

Бундан ташқари, мамлакатнинг жанубий-қўшниси Тожикистонга қарши кечадиган ўйинлар ҳам доим эътиборга сазовор ҳисобланади. Шу қаторда, Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатлари (Ўзбекистон ва Туркманистон) ҳам принципиал рақиб саналишади.

Терма жамоа таркибида бир қатор легионер футболчилар тўп суришади. Дениэль Таго Бангладешнинг "Абахани Читтагонг" клубида тўп сурса, Бахтияр Дуйшобеков Бангладешнинг "Башундхара Кингз" жамоасида фаолият олиб боради. Терма жамоа сардори Валерий Кичин Россиянинг "Енисей" клуби аъзоси бўлса, ҳужумчи Мирлан Мурзаев Туркиянинг "Сомаспор" жамоасида ўйнайди ва яна бир форвард Виталий Люкс Германиянинг "Ульм 1846" клуби футболчиси ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро 7 та баҳсни ўтказишган ва барчасида қирғизистонликлар мағлубият аъламини тортишган. Тўплар нисбатида ҳам сезиларли тафовутни кўришимиз мумкин, 30-2 терма жамоамиз фойдасига.

1992 йили Ўрта Осиё Кубоги доирасида аввалига 3:0 ва кейинчалик 6:2 ҳисобидаги ғалаба Ўзбекистон томонида бўлган. 1994 йили Тошкентда бўлиб ўтган турнирда ҳам иккала терма жамоа ўзар тўқнаш келишган ва 3:0 ҳисобида Қирғизистон мағлубиятга учраган. Орадан 13 йил вақт ўтиб, 2007 йили Ўзбекистон 6:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган бўлса, яна 2011 йили ЖЧ саралашидан ўрин олган иккита учрашувда 4:0 ва 3:0 ҳисобларида ғалаба қўлга киритилган. 2017 йилнинг август ойида терма жамоалар яна қарама-қарши келишган. Бу сафар ўртоқлик мақомида кечган учрашувда Ўзбекистон 5:0 ҳисобидаги ютуқни ўз фойдасига ҳал этган.

ЖЧ-2022 саралаш босқичида Қирғизистон терма жамоаси Тожикистон, Мьянма, Япония ва Мўғилистон термалари билан бир гуруҳдан жой олган. Ушбу босқичда илк учрашувни Тожикистонга қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлишса, Мьянмани 7:0 ва Мўғилистонни 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди.

14 ва 19 ноябрь кунлари ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган 2 та учрашувни Бишкекда ўтказишади. Аввалига, Япония рақиблик қилади ва кейинги санада Тожикистонга қарши баҳс олиб боришади.
Ботирали Маҳкамов
Ўзбекистон, Қирғизистон, терма жамоа




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 96
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 253
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 092
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар