«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:22
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон—Қирғизистон учрашуви ТВда кўрсатилмайди. Вадим Абрамов вазиятга изоҳ берди

05 ноя, 07:11 3 005 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон—Қирғизистон учрашуви ТВда кўрсатилмайди. Вадим Абрамов вазиятга изоҳ берди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 4 ноябрь, душанба кунги машғулотлардан кейин «Championat.asia» мухбирининг саволларига жавоб қайтарди.
Дастлаб мутахассис тайёргарлик ҳараёни ҳақида гапирди ва кейин саволарга жавоб қайтарди.

«Ишчан кайфиятда машғулотлар ўтказилмоқда. Қирғизистон билан назорат баҳси, кейин эса Саудия Арабистони ҳамда Фаластинга қарши саралаш босқичи доирасидаги муҳим ўйинлар кутмоқда. Биз мазкур муҳим беллашувларга тайёргарлик кўряпмиз», — деди Вадим Абрамов.

— Қирғизистонга қарши назорат ўйини ТВ орқали трансляция қилинмаслиги айтилмоқда. Бу эса сизнинг ташаббусингиз билан амалга оширилаётган экан, шу ростми?
— Шундай. Саудия Арабистони биз уларга қарши қандай тайёргарлик кўраётганимизни томоша қилиши шарт эмас. Қандай тайёргарлик кўраётганимиз рақибга ўзига хос сюрприз бўла қолсин. Ўйин очиқ бўлади. Яхшиси, мухлислар стадионга келиб футбол томоша қилсин. Ўзбекистон терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватласин.

— Яқинда Станислав Черчесов унга телефон орқали бир мухлис нега Россия терма жамоасига РПЛ тўпурари Шомуродовни чақирмаётганини сўраб тўполон қилганини айтди. Қизиқ, сизга Черанни нега терма жамоага чақирмаяпсиз деб ҳеч ким сим қоқиб, тўполон қилишга улгурмадими?
— Афсуски бу борада менга ҳеч бир мухлис қўнғироқ қилгани йўқ. Мен ҳам Черан борасида қўнғироқни кутяпман. (кулади)

— Ўзбекистонда барқарор тўп тепаётган Игор Голбан келаси йили Ўзбекистон паспортини олиши мумкин экан. Агарда бу рўй берса, унда Голбаннинг терма жамоада ўйнаш имконияти пайдо бўладими? Сизга ушбу ҳимоячи маъқулми?
— Албатта. Аслида Голбанни мен Ўзбекистонга таклиф қилганман. Маълум вақт Голбан «Локомотив»да шуғулланган ва кейинчалик мен уни «Қўқон-1912»га таклиф қилгандим. Ажойиб ҳимоячи. Унда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш имконияти пайдо бўлади. Шахсан менга унинг ҳаракатлари ёқади.
Вадим Абрамов, терма жамоа




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 913
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 677
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 069
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар