«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:47
ЎЗO‘Z

Россия ОАВда Шомуродов ҳақидаги хабарларга қандай изоҳлар қолдирилмоқда?

16 окт, 18:20 4 102 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия ОАВда Шомуродов ҳақидаги хабарларга қандай изоҳлар қолдирилмоқда? Бугун, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида бир қанча хабарлар бонг урмоқда. Россиянинг етакчи сайтларида ҳам Шомуродов борасида берган хабарларда мухлислар фикр қолдиришда анча фаоллик кўрсатишмоқда. Эътиборингизга Sports.ru сайтидаги Шомуродов ҳақидаги хабарларга қолдирилган изоҳларни намойиш этамиз.

Анна Познякова: Штуттгарт? Бу иккинчи Бундеслигами? Ҳудди, ФНЛдаги "Чайка" (Новоперекопское) клуби каби.

Алехандер Прокофев: "Реал" ва "Барса" ҳам 100 млрддан таклиф қилишди. Аммо Шомуродов Ростов бозоридаги паловдан воз кечолмайди.

Сергей Ягоян: Ҳурматли агент. "Ростов" ҳам катта пул ишлашга қарши эмас. Фақат, мавсум якунланганидан сўнг, майлими? Сабаби, уни ўрнига муносиб номзодни харид қилишимиз керак ва балки уни атрофида ўйин қуришимиз ҳам керакдур. Эҳтимол, "Ростов" Россияни Европада намойиш қилиши мумкин.

Гладиатор91: Агар жамоа ЧЛга тўғридан-тўғри чиқса, Шомуродовни яна ярим йилча ушлаб туриши керак.

миссМарпл: Шомуродов билан боғлиқ вазиятда, агентнинг сўзларидан 3 та маънони тушуниш мумкин.
1. Шомуродов бошиданоқ "Ростов"ни вақтинчалик вариант сифатида қўллаган. У Европага йўл олишдаги трамплин вазифасини ўташини хоҳлаган.
(бу ҳар қандай амбицион ўйинчи учун жуда ўринли)
2. "Ростов" Шомуродовни қўйиб юборишни истамаяпти
(жиддий мақсадларини қўядиган клуб учун бу жуда ўринли)
3. Шомуродов "Ростов"дан кетишни жуда ҳам хоҳламоқда. Агар қишда бўлмаса, ёзда аниқ кетади (Қишда агент "Ростов"га тескари қараб кетмайди, гарчи кетишни исташса ҳам)

Бу билан демоқчи бўлганим: "Ростов" мухлислари руҳан тайёр туришлари керак, Шомуродов яқин вақтлар ичида жамоада бўлмайди.

фc-псг: Мен шундай тушунаман: Шомуродовнинг агенти унинг нархини оширишни бошлади.

ПавелАвер: "Штуттгарт"га ўтиши керак. Ҳар ҳолда жамоа келаси мавсум Бундеслигага яна қайтади. Германияда бизга нисбатан иқтидорларни тез пайқашади.

макс44: Ёзда, уни янада нархи ошиши мумкин. Бунинг учун, "Ростов" ЧЛга чиқиши керак. Яхшиси сабр қилган ва кутган яхши, шунда уни 20 млнга сотиш мумкин.

Русс Иван: Ҳатто Ўзбекистон ва Хитойдан футболчилар топ-лигаларни эътиборини тортмоқда. Бизникилар эса ҳеч кимга керак эмас...

Амалфитано: Хўш, "Ростов"да яхши нархга 2 та футболчи бор. Норманн ва Шомуродов. Шундай қилиб, 10 млн кам. Айниқса, у 15 та ёки ундан кўп гол ура олса.

Алехандер Норец: "Ростов" қиш ва кўп жиҳатдан ёз савдоси асосида янги "бомба" тайёрлаши керак. Биз скаут бўлимимизга ишонамиз.

Александр Мельник: Агар "Ростов" чемпион бўлса ва Шомуродов тўпурар бўлса, бу фантастик ва чиройли мавсум бўларди. Мана бу тарих. Вақтлар мобайнида, футболда мана шундай тарихлар ҳам бўлиб туради.
Ботирали Маҳкамов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 75
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 354
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 262
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар