«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:07
ЎЗO‘Z

Мессисиз “Барселона” ўзида “Валенсия”га бешта гол урди (видео)

15 сен, 11:35 2 470 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мессисиз “Барселона” ўзида “Валенсия”га бешта гол урди (видео) Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Барселона” – “Валенсия” учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йириқ ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ 16 ёшли Ансу Фати Френки де Йонгнинг узатмасидан кейин каталонларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай де Йонг ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди, унга пасни Фати узатиб берди.

27-дақиқада Кевин Гамейро ҳисобни қисқартиришга эришди. Иккинчи бўлим дебютида Антуан Гриманнинг зарбасини Яспер Силлессен бартараф этди, бироқ қайтган тўпни Херард Пике бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди. 61-дақиқада Луис Суарес захирадан тушибоқ илк зарбасини голга айлантирди.

82-дақиқада Суарес жамоасининг узоқ давом этган комбинациясини гол билан якунлади. Ҳакам томнидан қўшиб берилган вақтда Макси Гомес валенсияликларнинг иккинчи голини урди.
Шу тариқа, “Барселона” очколарини 7тага етказиб олди ва тўртинчи ўринга кўтарилди.

"Барселона" - "Валенсия" 5:2
Голлар:
Ансу Фати (2), Френки Де Йонг (7), Жерар Пике (52), Луис Суарес (61), Луис Суарес (82) - Кевин Гамейро (27), Максимилиано Гомес (90+2).
"Барселона": тер Стеген, Пике, Семеду, Лангле, Альба, Бускетс, Артур, Фати, де Йонг, Карлес Перес, Гризманн.
"Валенсия": Силлессен, Гайя, Габриэл Паулиста, Гарай, Васс, Парехо, Коклен, Ферран Торрес, Гедеш, Родриго, Гамейро.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар