«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:03
ЎЗO‘Z

Олис йўл Қуддусдан бошланади. Фаластинни енгиш қанчалик зарурлиги ҳақида

05 сен, 15:35 2 593 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олис йўл Қуддусдан бошланади. Фаластинни енгиш қанчалик зарурлиги ҳақида Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига киришади. Ўз тарихидаги энг машҳур мураббий Эктор Купер қўл остида саралашни бошлайдиган Ўзбекистон миллий жамоаси баҳсларни Фаластинга қарши ўйин билан бошлайди. Мусулмон олами учун муқаддас шаҳарлардан ҳисобланган Қуддусда ўтадиган ўйин саралашнинг қандай кайфиятда ўтишини белгилаб беради, шу боис бу ўйиндаги ғалаба жуда муҳим.

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги асосий рақобатчиси Саудия Арабистони жамоалар сони тоқ бўлгани боис биринчи турни ўтказиб юборади. Ўзбекистон гуруҳдаги дастлабки учта ўйинда Фаластин, Яман ва Сингапур билан куч синашади. Ўзбекистон бу ўйинлардан йўқотишсиз ўтса, Саудияга қарши ўйинда ўзини анча эркин ҳис қилиши мумкин.

5-турда гуруҳнинг марказий ўйини Тошкентда ўтказилади. Саудия Арабистони вакиллари шу куни Ўзбекистонда меҳмон бўлади. Ўз майдонида асосий рақибини мағлуб этиш имконияти юқори бўлган Купер жамоаси саралашнинг биринчи даврасидаёқ яққол етакчиликни қўлга олиши мумкин. Бу томондан қуръада Купер жамоасининг омади келган.

Фаластинга қарши ўйин жуда муҳимлиги билан бир қаторда жуда мураккаб ҳам ҳисобланади. Чунки ўзбекистонлик футболчилар ҳали ҳеч қачон Фаластинда футбол ўйнамаган. Ўзбекистон турли даражадаги ўйинларда Фаластин билан уч марта тўқнашиб (3:0, 3:0, 1:0), умумий 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган, аммо Фаластин мезбонлигидаги битта ўйин ҳам Қатарда ўтказилган. Фаластин футболчиларимиз учун янги майдон. Фаластин деганда футболчиларнинг ҳам кўз олдига катта эҳтимол билан телевизорда кўрсатилган Ғазо сектори ҳақидаги лавҳалар келади. Бир сўз билан айтганда, рақиб биздан ҳар қанча кучсиз бўлмасин, бегона майдонда ўйнаш осон бўлмайди.

Меҳмонда биздан кучсиз жамоаларга қарши ўйинларда ҳам миллий жамоа қийинчликка учраганига кўп мисоллар келтириш мумкин. ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Тожикистонга қарши меҳмондаги ўйинда Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Максим Шацкихнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонганди. Макс ўшанда майдоннинг ҳолати сабаб пенальтини амалга оширишга қийналган, дарвозабон унинг зарбасини дастлаб қайтарган ва қайтган тўпни Шацкихнинг ўзи голга айлантирганди. Ўша ўйинда қийинчилик билан ғалабага эришилганди.

Ёки ЖЧ-2018 саралашидаги Сурия билан баҳсни эсланг. Нейтрал майдонда ўтган ўйинда Бабаян мураббийлигидаги жамоа ўзидан анча кучсиз рақибга 0:1 ҳисобида енгилади. Ўша саралаш босқичидаги Хитойдан учралган мағлубиятни мухлислар ҳамон қабул қила олишмайди. Бундай ўйинларга яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бундай ўйинлардаги муваффақиятсизликларни эса бир жиҳат боғлаб туради: хотиржам ҳаракат қилмаслик. Купер миллий жамоага келганидан сўнг жамоа ўйинларида айнан хотиржамлик кўрина бошлади. Мухлислар ҳам кучли рақибларга қарши ўйинларни юрак ҳовучламай кўришга одатланишди. Бугунги ўйиндаги ишончли ғалаба эса футболчиларнинг ишончини янада мустаҳкамлаши тайин.

Купернинг ўзи ҳам бу ўйин қанчалик муҳим эканини сезиб турибди. Шу боис, аргентиналик мураббий бугунги ўйинга асосий таркибни туширишини кутсак бўлади. Юқорида Фаластин бизга у ерда ўйнамаганимиз учун хавфли деб айтдик, аммо бу жамоадан майдонда ҳам хавф кутиш мумкин. Чунки Фаластинда АҚШ, Тунис, Швейцария ва Испаниянинг турли даражадаги чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар бор. Мамлакатдаги сиёсий инқироз сабаб кўплаб фаластинликлар бошқа давлатларга кўчиб кетган ва ўша ерларда улғайган футболчилар бугун тарихий ватанлари шарафини ҳимоя қилишади. Шунинг учун рақибни менсимаслик ярамайди...
Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 186
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 302
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 337
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 721
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар