«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 20:14
ЎЗO‘Z

Деян Журжевич: "Андижон" жамоасини яхши ўрганган эканмиз"

19 авг, 08:33 2 307 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деян Журжевич: "Андижон" жамоасини яхши ўрганган эканмиз" «Андижон» ҳамда «Навбаҳор» (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида намангаликлар бош мураббийи Деян Журжевич ўйин ҳақида ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида гапириш қийин. Аммо мени учрашувдан кўра майдоннинг ҳолати футболчиларга яхшироқ тўп суриш имконини бермагани кўпроқ ранжитди. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг ўзи даҳшат. Агар майдоннинг ҳолати талабга жавоб берганида учрашув янада томошабоп руҳда ўтган ва бундан ишқибозлар кўпроқ ҳузур олган бўлардилар. Афсуски, бунинг иложи бўлмади. Жамоамнинг бунга қадар икки ўйинда мағлуб бўлганига қарамай, вазиятни ўнглай олиши мумкинлигига ишончим комил эди.

Футболчиларимиз бугун буни амалда кўрсатиб беришди. Одатда ўйинлар қовушмаса ва очколар қўлга киритилмаса, футболчиларнинг хафсаласи пир бўлади. Қувонарлиси шогирдларим руҳий ўрадан чиқиб кетишди. Бугун улар ғалаба қозониш учун астойдил тер тўкдилар. Ўз навбатида бундай уринишлар зое кетмай, омад бизга кулиб боқди. Бугунги беллашувда қўлга киритилган уч очконинг қиймати жуда юқори, дейиш мумкин. Чунки шунинг эвазига ўйинчиларимиз руҳан ўзларини тиклаб оладилар.

Бундан кейин бизга анча енгил бўлишига ишоняпман. Муҳими, омадсизликдан холос бўлиб, жуда керакли бўлган ғалабага эришдик. Шу билан бирга бугунги беллашувда жуда яхши ўйин намойиш этган «Андижон» клубига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтишим керак. Умид қиламанки, кейинги сафар Андижонга келганимизда майдоннинг ҳолати бугунгидек абгор бўлмайди.

- Сиз Андижонга учинчи бор ташриф буюрдингиз. Бунгача эса Лига Кубоги баҳсида «Андижон» ва «Навбаҳор» ёшлари иштирокидаги ўйинни кузатгандингиз. Сўнг чемпионат баҳсида «Бухоро»га қарши ўйинни ҳам стадиондан кузатгандингиз. Айтинг-чи, рақибни қанчалик ўргангандингиз?
- Албатта, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай мураббий бўлажак рақибни ўрганишни пайсалга солмайди. Табиийки, «Андижон»нинг ўйинини ўргандим. Аммо мени ҳаммасидан кўра ихтиёримда бўлган жамоа кўпроқ қизиқтиради. Беллашув олдидан рақибнинг ўйинларини таҳлил қилиб, унинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўргандик. Энди шуни ишонч билан айтишим мумкинки, «Андижон»ни яхши ўрганган эканмиз. Акс ҳолда ғалаба қозона олмаган бўлардик. «Андижон» - жуда яхши жамоа. Уни олдинда жиддий рақибларга қарши беллашувлар кутиб турибди. Айниқса, якка пешқадам «Пахтакор» билан ўтадиган ўйинда «Андижон»га омад тилаб қоламан.

- Бугунги учрашувни бошқарган ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?
- Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимга 20 йилдан ошган бўлса ҳам шу пайтгача ҳакамлар ишини муҳокама қилмаганман. Бундан кейин ҳам анъанамга содиқ қолишни истайман. Улар ўз ишларини бажаришяпти. Мураббийларга ҳакамларнинг ишига баҳо бериш ярашмайди. Ҳакамларнинг ишини назорат қиладиганлар бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 551
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 249
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 74
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 209
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 367
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 1
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 4
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 41
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 60
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 149
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 133
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 194
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 107
  • Бўлимлар