«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:31
ЎЗO‘Z

Бокс бўйича жаҳон чемпионати етакчиси қай терма жамоа бўлади?

18 авг, 22:07 3 675 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бокс бўйича жаҳон чемпионати етакчиси қай терма жамоа бўлади? 8 сентябрь куни, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Бу жаҳон чемпионати ҳар галгисидан фарқ қилиши борасида барча хабар топиб улгурган. Чунки, ҳар доим мундиалда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бўлар эди. Бу сафар эса, AIBA даги тушунарсиз ўзгаришлар, Халқаро Олимпиада Қўмитасининг ажобтовур қарорлари орқали тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига лицензия берилиши бекор қилинган. Шу туфайли, баъзи бир бокс мамлакатларининг мазкур ЖЧ га бўлган қизиқишини бир мунча сусайтирди. Бунга мисол қилиб, биргина Украина терма жамоасининг сўнги дақиқаларга қадар иштирок этиш-этмаслиги сўроқ остида бўлганлигини айтишимиз мумкин.

Тўғри, ушбу турнир йўлланма бермаслиги мумкиндир. Лекин улкан тажриба, ушбу лицензияни тақдим этадиган мусобақаларга ўзига хос тайёрлов вазифасини ўтаб бериши билан ҳам муҳимдир. Қолаверса, Жаҳон чемпионати деган номи бор. Жаҳонда тенгсиз бўлишни барча истайди. Яна бир омилга урғу бериб ўтиш лозимки, ҳаваскор бокс оламида ўзига хос принцпиал рақобат мавжуд. Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба айни кунда жаҳонда биринчи рақам бўлиш учун рақобат олиб бораётган мамлакатлар ҳисобланади. Россия ва Украинани ҳам шулар жумласига қўшиш мумкин.

Демак, “фаворит”лар...
Шубҳасиз, Куба, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия! Юқорида таъкидлаб ўтганимиз каби бу замин бокс мактаблари жуда кучли саналади. Савияли мураббий ва мутахассисларига эга. Рақобат борасида эса, фактлар асосида жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Куба сўнги жаҳон чемпионатида медаллар жамғариш борасида ҳар томонлама етакчи бўлган бўлса, вакилларимиз Рио Олимпиадасида қандай “инқилоб” қилганини бутун олам билади.

Қозоғистон эса, аввалги Олимпиадаларда бизга нисбатан яхши натижалар қайд этган. Россиялик боксчилар ҳар доим Европа қитъаси ҳамда жаҳонда етакчиларидан бири сифатида эътироф этилади. Айни кунда ҳам мазкур муваффақиятларни ҳар тўрт мамлакат боксчилари қитъа чемпионатларида, халқаро турнирларда давом эттириб келишмоқда. Куба борасида ҳозир бирор хулоса билдириш фикридан йироқман.

Сабаби, мазкур терма жамоа қандай таркибда иштирок этиши борасида етарлича маълумотга эга эмасман. Лекин, Қозоғистон таркиби ҳамда вакилларимиздан кимлар Екатеринбургдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши маълум. Шундай экан, бу икки юрт термаси борасида умумий тарзда фикр билдириш имконияти бор...

Ён қўшниларимиз ва бизнинг терма жамоамизда қисман авлодлар алмашинуви юз берган. Шу нуқтаи назардан, бироз имкониятлар пасайгандек туюлар. Лекин тангани иккинчи тарафи ҳам бор яъни, Токио Олимпиадаси эшик қоқмоқда... бу Жаҳон чемпионати, терма жамоанинг янги аъзолари учун ўзини кўрсатиш имконияти деганидир. Мазкур омил эса, “янги ном”ларга ўзига хос “мотивация” беради.

Россиянинг эса, қандай таркибда иштирок этиши у даражада эътиборли эмас. Сабаби, уларда мезбонлик фактори бор. Бу жиҳат ҳаваскор боксда қандай аҳамият касб этишини узоқ йиллардан буён боксга ишқибозлик қилиб келаётганлар яхши билишади.

Бир сўз билан айтганда, юқорида айтиб ўтган терма жамоалар қандай ҳолатда бўлмасин, Жаҳон чемпионатида етакчилик қилишади деб ўйлайман. Албатта, бу шахсий қарашларим!

Етакчиликка даъвогарлар...
Бу мақомга Украина ва Ҳиндистон тўғри келади назаримда. Нисбатан, Украинада бу имконият юқорироқ. Чунки, бу юрт ҳозирда профессионал бокс оламини титратмоқда десак, янглишмаган бўламиз. Василий Ломаченко, Александр Усик, Александр Гвоздик, Сергей Деревянченко... изоҳга ҳожат бўлмаса керак. Уларнинг ҳаваскор боксда тобланганлиги эса, Украина боксчилари борасида бироз таассурот олиш имконини беради. Лекин уларнинг бу жаҳон чемпионатига жиддий эътибор бермаётганлиги, тахминимизни йўққа чиқариши мумкин. Бироқ, бу алдамчи таассурот бўлиш эҳтимоли ҳам бор.

Яна бир бокси тез суръатларда ривожланаётган мамлакат борки, буни эсдан чиқарсак адолатсизлик бўларди. Бу шубҳасиз Ҳиндистон! Ҳиндлар мазкур спорт турини ривожлантириш борасида тўғри йўл танлай олишди. Натижада, аста-секин Осиёда ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Осиёда жиддий натижалар кўрсата олаяптими? Демак, Жаҳон чемпионатида ҳам “фаворит” терма жамоаларга етарлича қаршилик кўрсата олади. Чунки, барчага маълум қитъамиз чемпионати “Кичик Олимпиада” ҳисобланади.

Яна қайси юрт вакилларидан “сюрприз” кутиш мумкин?
Биринчи навбатда озарбайжонликлар буни уддалашлари мумкин. Қардош мамлакат, Озарбайжоннинг ҳам хурматга лойиқ бокс тарихи бор. Ўзига хос кучли бокс мактабига эга. Ҳар доим ушбу юртдан ажойиб истеъдодлар етишиб чиққан. Мисол учун, сўнги йилларда салмоқли натижалар қайд эта олганларига эътибор қаратсак, 2017 йилги Жаҳон чемпионати оғир вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Магомедрасул Межидов, 91 кг вазнда 2015 йилги Қатарда ўтган бокс мундиалида бронзага эга чиққан Абдулқодир Абдуллаев, 69 кг да Парвиз Багиров ҳам ушбу турнирда бронзани қўлга киритган. 52 кгда эса, Дохада Элвин Мамишзаде шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилган эди. Хуллас, озарлар ҳам бу турнирга шунчаки ташриф буюришмаса керак.

Европа топонларга эътибор қаратадиган бўлсак, францияликлардан жиддий қадамларни кутиш мумкин. Фаранглар юртида ҳам ҳаваскор бокс оммавий спорт турига айланиб бормоқда. Мисол учун, Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 60 кг вазн тоифасида Софиан Умия ғолиб бўлганди. Рио Олимпиадасида оғир вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Тони Йокани айтиб ўтиш мумкин. Қозонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон Универсиадасида Сулаймон Сиссоко француз боксини жаҳонга кўз-кўз қилганди. Бир сўз билан айтганда, етакчиларни оёғидан чалиб қолиш даражаси бор, ушбу юрт боксчиларида.

Тўғри, ҳозир ҳар икки мамлакат терма жамоасида, санаб ўтган боксчиларимиз йўқ бўлишлари мумкин. Аммо, энг асосийси натижа бор. Натижа бор жойда эса, янги истеъдодлар албатта топилади.

Сенсация кўрсатишга қодир юрт боксчилари...
Мўъжиза ўз номи билан мўъжиза! Шундай экан исталган боксчи буни қайд этиши мумкин. Аммо, жамоавий натижа борасида бундай сенсация қилишга қодир, АҚШ, Хитой, Манголия ва Таиланд вакилларини эътироф этган бўлардик. Алоҳида, шахсий совринни қўлга киритиш мумкин бўлганларга эса, Буюк Британия, Колумбия, Қирғизистон, Тожикистон, Марокаш, Белорусь, Япония ҳамда Жанубий Кореялик спортчиларда имконият юқоридек таассурот уйғотмоқда.

Албатта, бу ўзига хос тахмин ва мулоҳаза холос. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати кўрсатади. Ҳар не бўлса ҳам биз ўзимизнинг ўғлонларга мухлислик қиламиз ва уларнинг барчасини шоҳсупада кўриш истагидамиз. Гарчи, бу осон бўлмаса ҳам уддалай олишларига умид қиламиз. Бу йўлда боксчиларимиз ҳамда мураббийларимизга омад ёр бўлиши тилаб қоламиз. Олға йигитлар!!!
Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 168
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 71
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар