«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:27
ЎЗO‘Z

Арвеладзе: "Мухлислардан стадионда ўзларини яхши тутиб, ҳақорат қилмасликларини сўрайман"

30 июн, 00:16 2 651 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Арвеладзе: "Мухлислардан стадионда ўзларини яхши тутиб, ҳақорат қилмасликларини сўрайман" Суперлига 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг "шерлар" устози Шота Арвеладзе учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ўйин бўлди. Қўқонда ҳамиша оғир баҳс кечади. Бу ерда чемпионат доирасида 2002 йилдан бери ютмагандик. Биринчи бўлиб гол ура олмадик. Вазиятларни юзага келтирдик, охирги аниқ узатма етишмади. Гол ўтказиб юборган бўлишимизга қарамай, ғалаба қозондик. Жамоа характер кўрсатди. Чемпионликка шундай ютуқлар билан эришилади.

Аввалгидек ўйнай олмаганимиз сабабини турли нарсалардан изламайман. Баъзида шундай бўлиб туради. Барча биз билан яхши ўйин кўрсатишни истайди. Мезбонлар кубокдаги оғир ўйиндан сўнг ҳам жиддий қаршилик кўрсатишди. Балки, етарлича руҳан ҳозирлана олмагандирмиз. Биргина ҳолатни айтмаган бўлардим.

Биз футбол ўйнагани келамиз. Агар жамоамдан кимдир ўзини маданиятсиз тутган бўлса, унда клуб ва раҳбарият номидан кечирим сўрайман. Лекин мухлислардан ҳам ўзларини яхшироқ тутишлари, жамоа аъзолари оилаларини ҳақорат қилмаслигини сўрардим. Биз футболчилар билан зарур суҳбат ўтказамиз", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 224
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 206
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар