«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:50
ЎЗO‘Z

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда қайси вазн тоифасида рингга чиқади?

02 мая, 15:50 3 510 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда қайси вазн тоифасида рингга чиқади? Профессионал боксда фаолиятини бошлаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Мир бокса» промоутерлик компанияси вакили Алик Фроловга асосланиб, GoSport хабар берди.

Фроловнинг маълум қилишича, Бектемир айни вақтда мураббийлар Жоэл Диас ва Антонио Диас қўлида машғулотлар олиб бормоқда. Бектемирнинг зарбаси кучли экани ҳисобга олиниб, унга «безори» (Bully) дея лақаб беришган. Мелиқўзиев профессионал рингда фаолият бошлагач, айнан шундай лақаб остида рингга чиқиши кутилмоқда.

Ҳозирча Бектемир Мелиқўзиевнинг дебют жанги қачон бўлиб ўтиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, «Мир бокса» промоутерлик компанияси вакиллари саналган Шаҳрам Ғиёсов Wonder boy («мўъжизакор бола»), Муроджон Аҳмадалиев исми қисқартмаси — МЖ, Исроил Мадримов эса The Dream (орзу) тахаллусини олган.

Сўнгги жангидаги ғалабадан сўнг Мадримовни машҳур промоутер Эдди Ҳирн The Monster деб атаганди. АҚШда фаолият олиб бораётган яна бир боксчи Баҳодир Жалоловни эса Big Uzbek лақаби билан чақиришади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 0
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 137
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар