«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:22
ЎЗO‘Z

«Локомотив» ва «Пахтакор»да йирик ғалаба, «Бухоро» сўнгги турда ҳам ютқазди

30 ноя, 19:12 2 890 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Локомотив» ва «Пахтакор»да йирик ғалаба, «Бухоро» сўнгги турда ҳам ютқазди Ўзбекистон чемпионатининг 32-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Навбаҳор» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди ва йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. «Темирйўлчилар» сафида Сардор Рашидов дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Кахи Махарадзе муаллиф бўлди.

Параллел кечган баҳсда «Пахтакор» Тошент дербисида «Бунёдкор» билан куч синашди. «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг йирик ғалабаси билан тугади.

Учрашувда Тиаго Безерра хет-трик қайд этган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Игорь Сергеев жамоасининг тўртинчи голини урди.

Яна бир ўйин Бекободда бўлиб ўтди. Унда «Металлург» Зафар Тўраевнинг ягона голи эвазига «Бухоро»ни таслим этди.

Суперлига, 32-тур

«Навбаҳор» – «Локомотив» 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар:
0:1 – 10 Рашидов, 0:2 – 54 Рашидов, 0:3 – 90+2, пенальти Махарадзе.

«Навбаҳор»: Акбар Тўраев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов (Шерзод Каримов, 70), Азизбек Турғунбоев, Илҳом Бойдедаев, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов, Даврон Ҳошимов (Хожиакбар Юнусов, 64), Музаффар Абдуллаев

«Локомотив»: Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев, Николай Погребняк (Сергей Прохоров, 63), Сардор Рашидов (Идрис Бикмайкин, 86), Азиз Омонов (Фаррух Иброҳимов, 72), Диёржон Туропов

Огоҳлантиришлар: Алибоев 18, Погребняк 36, Абдухолиқов 86.

«Пахтакор» – «Бунёдкор» 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 5 Безерра, 2:0 – 44 Безерра, 3:0 – 83 Безерра, 4:0 – 90+1 Сергеев.

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Дилшод Раҳматуллаев (Владимир Козак, 76), Жалолиддин Машарипов, Жасур Яхшибоев (Игорь Сергеев, 63), Исмоил Гонсалвеш (Жамшид Искандеров, 82), Драган Черан, Тиаго Безерра

«Бунёдкор»: Суҳробжон Султонов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов, Миржаҳон Мираҳмадов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов (Жаҳонгир Абдусаломов, 84), Миржамол Қосимов (Дилшод Аҳмадалиев, 71), Азизбек Ҳайдаров.

«Металлург» – «Бухоро» 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:
1:0 – 41 Тўраев.

«Металлург»: Жавоҳир Илёсов, Аббос Отахонов, Забиҳилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов, Даврон Умиров, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев (Муҳаммад Исаев, 61), Аброр Хусинов, Зафар Тўраев, Павел Смоляченко

«Бухоро»: Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов (Анвар Жўраев, 60), Санъат Шихов, Артём Филипосян, Раббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Миржалол Жумаев, Жавоҳир Қаҳрамонов (Шаҳбоз Эркинов, 46), Азиз Ибрагимов

Захира: Асилбек Омонов, Раҳмон Очилов, Беҳруз Шодмонов, Акобир Тўраев, Суҳроб Неъматов, Мирфайз Муҳиддинов

Огоҳлантиришлар: Тўраев 7, Саломов 26, Филипосян 28, Исматуллаев 28

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 55
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 264
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар